Фарзанд отасидан воз кечиши мумкинми? Принтер учун
14.06.2014 й.
Фарзанд ёшлигида ташлаб кетган отасидан воз кечиши мумкинми? Бир дўстимизни отаси билан яраштириш учун ҳар қанча тиришмайлик, у «Мени тирик етим қилган отамдан воз кечганман», деб алоқаларни тиклашга кўнмаяпти. Шунга тушунтириш берсангиз.

ЖАВОБ: Мусулмон киши қандай сабаблар билан аталмасин, ўз отасидан воз кечиши, бошқани ота ҳисоблаши мумкин эмас. Ислом шариатида бу иш таъқиқланган. Баъзилар отаси ёшлигида ташлаб кетгани учун жаҳл қилиб, бошқа бир кишини ота сифатида қабул қилади ва расмий ҳужжатларда буни қайд ҳам эттиради. Бу иш ҳаромдир.
Насл-насабни ҳар қандай шаклда қалбакилаштириш шариатимизда ҳаромдир. Баъзи эрлар хотинлари билан уришганда уларга ўчакишиб бузуқликда айблайди ва пушти камаридан бўлган фарзандидан воз кечади. Баъзи хотинлар эса эрларига хиёнат қилиб, бегонадан орттирган болани эрига боғлайди. Буларнинг ҳаммаси ҳаромдир (Аллоҳ билувчидир).
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort