"Однаклассники"га ҳеч қандай алоқамиз йўқ Принтер учун
16.06.2014 й.
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирги кунда кўпчилик фойдаланадиган однаклассники.ру сайтида «Олтин силсила» номли гуруҳ бор. Бу гуруҳда доимий тарзда исломий мақолалар бериб борилади. Баъзида ушбу сайтдаги сиз жавоб берган кўпчилик учун зарур бўлсан саволлар ҳам сизнинг жавобингиз билан биргаликда бериб борилади. Саволим шуки, бу гуруҳга сизни ёки Ислом.Уз сайтини қанчалик даражада алоқаси бор? Аллоҳ сизни жаннат билан мукофотласин!

    Мен ва менга боғлик одамларнинг бирортаси Однаклассники сайтига ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Минг афсуски, мусулмонликни даъво қилаётган баъзи кишилар сиз айтган ва яна бошқа бир қатор ижтимоъий тармоқларда менинг исмим ила ва китоб ҳамда сайтларимиз номи ила ўзларича фаолият олиб боришаётгани аччиқ ҳақиқатдир. Бундай қилиш мусулмонлик одобига мутлақо тўғри келмайди. Ҳар бир киши қиёматда, ҳар бир қилган ишидан сўралиши ҳақ эканини бир зум ҳам эсидан чиқармаслиги керак. Мен юқорида айтиб ўтган ишларни қилаёганлардан зудлик билан бу нотўғри ишларини тўхтатишларини сўрайман. Одамларни ўзига жалб қилиш учун бировларни норози қилиш жоиз эмас. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)
 
***
 
 Айни вақт, Ислом.Уз сайти"Однаклассники"да ҳам ўз фаолиятини бошлади. Қуйидаги ҳавола орқали саҳифамиз хизматидан беминнат фойдаланишларингиз мумкин. (Ислом.Уз "Однаклассники"даги ўзининг саҳифасидан бошқа бир нечта бошқа гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиш ҳам йўлга қўйилди, яна ҳамкор бўлмоқчи бўлганлар биз билан боғлансин) (Абу Муслим)

http://ok.ru/info.islom.uz
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort