Сочи узун аёллар ғуслда нима қилади? Принтер учун
21.06.2014 й.
 Аёлларда узун соч бўлса, тепадан турмаклаб олиб, ғусл қилаётганда сочнинг тагини ҳўл қилиб масҳ тортса бўладими? Ёки ҳар сафар жиққа ҳўл қилиб ювиш керакми? Чунки узун сочни ҳар куни ювиб-тараш қийинчилик туғдиради, айниқса қиш кунлари. Саволим ноўрин бўлса, олдиндан узр.
 
ЖАВОБ:  Сочи ўрилган аёл учун унинг остини ҳўллаши кифоя қилади. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёйишим керакми?» дедим. У зот: «Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан», дедилар» (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий) (Аллоҳ билувчидир).
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort