Ҳайз ва нифосли аёллар рўзани нима қилади? Принтер учун
30.06.2014 й.
Аёллар рўзаси ҳақида, яъни ҳайз ва нифос вақтидаги рўза ҳақида тушунтириб берсангиз. Бундай вақтда тутилмаган рўзага қазо тутиладими ёки йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга рўза тутиш вожиб эмас, балки, мумкин ҳам эмас. Чунки, нифос ёки ҳайзли бўлатуриб тутилган рўза умуман рўза бўлмайди.
Аёллар Рамазонда ҳайзли ё нифосли бўлиб қолсалар, покланганларида қазосини тутиб берадилар.

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Оишадан:
«Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» – деб сўрадим.
«Сен Ҳарурийямисан?!», – деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман, холос», – дедим.
«Бизга шу ҳол етганда, рўзани қазо қилишга амр этилар эдик ва намозни қазо қилишга амр қилинмас эдик», – деди».
Бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort