Исмни ўзгартирса бўладими? Принтер учун
21.07.2014 й.
Фарзанд туғилгач ота-она унга “замонавий” исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач, унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар борми? Боланинг исмини ўзгартираётганда янгидан қулоғига азон айтиш ва ақиқа қилиш ҳақида нима дейсизлар? Шаҳзод исмини Муҳибиллога ўзгартирмоқчи эдик, шу исмнинг маъносини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Албатта ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларидан бири ўша фарзандга чиройли, яхши исломий исм қўйишдир. Бу ота-оналарнинг ниҳоятда масъулият билан қиладиган ишларидан бири ҳисобланади. Шаҳзод исмини бошқа мусулмонча исмга алмаштиришга келсак, бунинг алоҳида бир маросими йўқ. Балки бундай исмни ўрнига бошқа бир исломий исм ихтиёр қилинади-да, ўша билан атаб, олдингисини эсдан чиқариш, унутишга уринилади, шу билан иш битади. Қандайдир алоҳида бир маросим ёки қандайдир алоҳида амалларни қилиш борасида махсус кўрсатмалар йўқ. Фақат яхши бир исмни ихтиёр қилиб, ноисломий исмни айтмай қўйиш, янгисини айтишга ўргатиш йўлга қўйилса бўлди. Энди Шаҳзод исмини Муҳиббиллоҳга ўзгартириш яхши бўлибди. «Муҳиббиллоҳ» дегани, «Аллоҳга муҳиб», «Аллоҳга муҳаббат қилувчи шахс» деган маънони англатади, бу албатта яхши исм.  Аллоҳга муҳаббат маъносини англатувчи исмни қўйиш гўзал амал ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort