Мусибат етган хонадонда дастурхон тузаш шартми? Принтер учун
24.07.2014 й.
Никоҳ тўйида турмуш қураётган мўмин киши яқинларини чақириб меҳмон қилишлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Аммо мусибат етган хонадонда маҳалладагиларни, яқинларни чақириб меҳмон қилиш, дастурхон тузаш суннатда келганми?

ЖАВОБ: Мусибат етиб, бирор яқини вафот этган одам таом улашиш учун маросим қилиши ҳақида никоҳдагига ўхшаш ривоятлар келмаган. Мотам муносабати ила маросим қилиш араб тилида «вазийма» дейилади. Бу маросим фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Аксинча, уни қарз олиб қилиш мутлақо мумкин эмас.
Бу каби маросимларни ўзидан орттириб, кун-ой санамай, кўнгли истаганда, тирикларнинг ризқини қиймай, исрофдан четланган ҳолда, бидъат ва хурофотни аралаштирмай, риёкорликдан қочилгандагина бева-бечора, муҳтожлар ва дуосидан умидвор кишиларга қилса, жоиз. Яна қайтариб айтамиз, бу маросимни қилиш ўзига тўқ ва бой кишилар учундир, ўзи муҳтож бўлиб турганларга эмас.
Динимиздаги таом улашиладиган маросимлар асосан муҳтожларга яхшилик қилиш учун жорий қилинган, одамларни муҳтож ҳолга солиб қўйиш учун эмас. Мўмин-мусулмон киши одамларнинг гапига қараб эмас, шариат ҳукмига қараб амал қилиши керак. Ўтганларни йўқлашнинг энг кучли услуби уларнинг ҳаққига дуо қилишдир. Қарз олиб ош улашиш ўрнига дуо қилиб уларга бағишлаш минг марта афзал. Одамларимиз кўзларини очишлари керак. Билмасалар, билганлардан сўрашлари, савоб иш қиламан деб, гуноҳга бориб қолмасликлари лозим. (Аллоҳ билувчидир).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri