Вафот этган бола шафоатчи бўладими? |
|
24.07.2014 й. |
Мен «Агар фарзанд туғилиб вояга етмасдан ўлса, қиёмат кунида ота-онасига шафоатчи бўлади» деган маънодаги ҳадисни эшитдим. Агар малол келмаса, ушбу ҳадисни шарҳлаб берсангиз. ЖАВОБ: Бажонидил. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сиқт (балоғатга етмай ўлган бола) ота-онасини дўзахга киритган чоғда Роббиси ила тортишади. Шунда унга: «Эй Роббиси ила тортишувчи бола, ота-онангни жаннатга кирит», дейилади», деганлар (Ибн Можа ривоят қилган). Демак, кичиклигида ўлиб кетган ёш болалар қиёматда ота-оналарига шафоатчи бўлишар экан (Аллоҳ билувчидир).
|