Зинодан қандай тийилиш мумкин? Принтер учун
02.08.2014 й.
Ҳар бир бандада нафс бор. Уни бўйсундириш учун никоҳланиш, уйланиш керак. Лекин бунга имкони, шароити бўлмаса, банда нафсдан, яъни, зинодан қандай тийилади?

ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Нур сурасида: «Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар» (33-оят), деган. Ушбу оятда уриниш ва ҳаракатлар билан ҳам никоҳли бўлиш имконини топа олмаганлар нима қилишлари лозимлиги баён этилмоқда. Никоҳга имкон топа олмаяпман, деб ҳаром йўлга юриб кетмасинлар, иффатларини сақласинлар.
Ҳалолга имкон топа олмаганлар учун ҳаромдан иффатларини сақлашнинг энг яхши йўлини эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб берганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин, чунки у (уйланиш) кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир. Ким қодир бўлмаса, унга рўза лозим, чунки у (рўза) унинг учун бичилишдир", деганлар. Яъни, рўза тутиб юрса, шаҳвати қўзиши камаяди, иффатини сақлаш осонлашади, деганидир (Аллоҳ билувчидир).  

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri