Мунажжимликнинг сеҳрга алоқаси борми? Принтер учун
28.08.2014 й.
Ҳозирги пайтда “мунажжим башоратлари”ни эълон қилмайдиган газета-журналу радио тедлевидение канали қолмади, ҳисоб. Бу сафсаталарга ишонувчилар ҳам етарли. Мени бир савол қийнайди: мунажжимлик ҳам сеҳрга кирадими? Умуман сеҳрнинг қандай турлари бор?

ЖАВОБ: Сеҳрга алоқаси бор нарсалар қуйидагилар:
1. Шаъваза. Бу нарсани бизда «кўзбойлаш» деб айтишимиз ҳам мумкин. Бу аслида қўли енгилликдан иборат бўлиб, унда чаққон ҳаракатлар билан бироз ҳийла ишлатиб, бирор нарсани бошқача қилиб кўрсатилади. Ўзининг бирор ерига беркитиб олган нарсани беморнинг ичидан олган қилиб кўрсатади.
2. Нашра. Бу дам солишнинг бир тури бўлиб, унда жин теккан деб гумон қилинаётган одам муолажа қилинади. Бошқача қилиб айтганда беморни ўраб олган дардни нашр қилинади, яъни, ёзиб юборилади деган даъво қилинади. Бу иш ҳам сеҳр ҳисобланади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан нашра ҳақида сўралганда «У шайтоннинг амалидандир», дедилар».
3. Азайимхонлик. Бу сўз азийматдан олинган бўлиб, қасам ичиш маъносини билдиради. Унда азайимхон маълум исмлар ила қасам ичиб, жин текканларга шифо сўрайди. Уларнинг даъвосича мазкур исмлар Сулаймон алайҳиссалом жинларнинг қабилаларига муваккал қилиб қўйган фаришталарнинг исмлари эмиш. Агар ўшалардан бирининг исми ила қасам ичса, у ўзига тобеъ жинни ишга солар эмиш.
4. Тилсим. Юлдузларга боғлиқ деб гумон қилинган исмлардир. Улар баъзи бир маъдан ёки бошқа нарсаларда бўлиб, ўшалар билан кишиларни даволаш даъвоси қилинади.
5. Авфоқ. Бунда турли рақамлар ҳандасий шаклларнинг ичига махсус услубда чизилади. Ким ўша шакллар солинган қоғозни ўзи билан олиб юрса, туғишни осонлаштиради, бир лашкарнинг бошқаси устидан ғалабасини таъминлайди, маҳбусни қамоқдан чиқаради деган даъволар қилинади.
6. Мунажжимлик. Бу сўз луғатда юлдузга назар солишни англатади. Аммо истилоҳда фалакдаги шакллардан ердаги ҳодисаларни билиб олишни даъво қилишдан иборатдир.
Баъзи тоифа ва шахслар сеҳрни тамомила инкор қилиб унинг ҳақиқати ва таъсири йўқ, қуруқ хаёлдан бошқа нарса эмас, деган бўлсалар ҳам, аҳли сунна мазҳаби жумҳури сеҳрни иккига бўлган.
Биринчиси – ҳийла, чаққонлик, устамонлик каби ишлар билан ажабланарли ишларни кўрсатиш. Бироз ўйлаган одам уни оддий иш эканини тушуниб олади. Бу турни ажнабий тилда «фокус» дейилади. мит – мит
Иккинчиси – ҳақиқатан таъсири бўлиб у кишининг баданида, руҳий ҳолатида, ақлида ўзини кўрсатади. Бу хилдаги сеҳрни ҳанафийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлар тўлалигича собит нарса деб тан олганлар. Улар ўзларининг бу гапларига юқорида зикр қилинган оят ва ҳадисларни далил қилиб келтирганлар (Аллоҳ билувчидир).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri