Фарзанднинг пешонасидан ўпса бўладими? Принтер учун
28.08.2014 й.
Ота-она балоғатга етган фарзандини (ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзидан ўпса бўладими? Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода,  Фазлидан Кароматуллоҳ  қаламларига мансуб «Таомланиш одоби» китобида балоғатга етган фарзандини ота-она томонидан ўпилиши ниҳоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладиган  гуноҳ амал, деб тарифланган (54-бет). Кўпинча отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак, отамнинг қиладиган ишлари гуноҳми?

 ЖАВОБ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келишди. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб, уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шериклари келганидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва: «Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман: Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.
Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтқазар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди». Ушбу ҳадислардан маълум бўляптики, ота-она фарзандининг пешонасидан ўпиб кўришса бўлар экан (Аллоҳ билувчидир).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri