Аллоҳ таолога ҳамду санога ҳамду санолар бўлсинким, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси бир неча йиллардан буён халқимизга илм-маърифат таратиш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда. Нашриётимизда чоп этилаётган китоблар она тилимиздаги диний адабиёт анъаналарнинг қайта тикланишида, улуғ алломалар юрти бўлмиш Ватанимиз осмони узра яна ҳилолдек иймон ёғдусининг сочилишида муҳим ўрин тутмоқда. Замон билан ҳамнафас бўлиш, давр талабига ҳозиржавоб бўлиш мақсадида, шунингдек, китобсевар халқимизни замонавий рақамли ахборот технологияларининг кенг имкониятлари орқали маҳсулотларимиздан янада кенгроқ ва қулайроқ баҳраманд қилиш мақсадида нашриётимиз ўз сайтини ишга туширди. hilolnashr.uz сайтига кириб, нашриётимизнинг тарихи, фаолияти ва келгуси режалари билан танишишингиз, ҳозирда сотилаётган ва тез кунда сотувга чиқадиган китоб ва бошқа маҳсулотларимиздан хабардор бўлишингиз, шунингдек, пойтахтимизда ва вилоятларда жойлашган, ўзингизга яқин бўлган барча дўконларнинг манзил ва телефон рақамларини билиб олишингиз мумкин. Эндиликда электрон дўконимизга исталган жойдан, интернетга уланган ҳар қандай электрон жиҳоз орқали ташриф буюришингиз, дўконларимизда сотилаётган ҳар бир китоб ёки медиамаҳсулотлар билан, уларнинг муқоваси, муқаддимаси ва мундарижаси билан танишиб, уларни республикамизда амал қилаётган электрон тўловларнинг исталган тури орқали харид қилишингиз мумкин. Сиз харид қилган китоблар саноқли кунларда «Ўзбекистон почтаси» хизмати орқали Сиз кўрсатган манзилга етказиб берилади. Марҳамат, сайтимизга кириб, китобларимизни харид қилинг
|