Аллоҳдан қўрққанлар олим саналадими? Принтер учун
04.09.2014 й.
Рухсат берсангиз, Қуръони каримдаги бир оятнинг маъноси ҳақида  сўрамоқчи эдим: «Албатта Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар». Демак, мен ҳам Аллоҳдан қўрққаним учун саводсиз бўлсам ҳам олим ҳисобланаманми?

ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Фотир сурасида айтади: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (28-оят). Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, махлуқотларидан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танима-ган ва Ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», деган эканлар.
Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», дея туриб: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.
 Аллоҳ таоло ҳар нарсадан ғолибдир. Нимани хоҳласа, қила олур. У ўта мағфиратли Зотдир. Вақтида ибрат олиб, ўзини таниганларни мағфират этади (Аллоҳ билувчидир).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri