Бунда нима бўлади? Принтер учун
04.09.2014 й.
Қизлар кўча-кўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўлади?

ЖАВОБ:  Бехосдан тушган назар учун киши гуноҳкор бўлмайди. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган).
Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо қасд қилмаган ҳолда туйқус назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, бунда дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарт. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Биринчи назар номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан деб бўлмайди, буниси қасддан қилинган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.
Ушбу таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш, эркак ва аёлни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келган. Ислом шариатининг ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиши, гап отиши у ёқда турсин, пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri