Фақат ёмонликларимни ёзибсизларку! Принтер учун
06.09.2014 й.
Ҳикоя қилинишича жиноят қилган бир аъробийни волийнинг олдига муҳокамага олиб келиб, унинг қилган ишлари ва устидан тушган шикоятлар ёзилган китобни унга беришган экан, у: “мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар”, дебди. Волий уни инкор қилиб, унинг бу гапини ёқтирмасдан: “Ахир бу гап Қиёмат куни айтиладику!”, дебди. Аъробий: “Аллоҳга қасамки, бу Қиёматдан ҳам ёмонроқку!”, деб жавоб берибди. Волий янада ёмон кўриб, ғазаби ҳам зиёда бўлиб: “Нима учун?”, деб сўрабди. Аъробий: “Ахир, Қиёмат куни менинг яхши амалларим ва ёмон амалларим келтирилади, бу ерда эса сизлар фақат ёмон амалларимнигина келтирибсизлар!”, деб жавоб берибди.

Ҳа, дунё шундай. Кўпинча яхши иш қилганлар рағбатлантирилмай қолиб кетаверади. Аммо битта хато қилиб қўйса борми, қилган барча яхши ишларига кўз юмиб юборишади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri