Инсонларнинг энг афзали ким? Принтер учун
14.10.2014 й.
Халифа Носирнинг олдида Ибнул Жавзий роҳматуллоҳи алайҳдан “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин инсонларнинг энг афзали ким?”, деб сўрашди. Халифа Носир Алий розияллоҳу анҳуни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан устун қўяр эди. Шунда Ибнул Жавзий роҳматуллоҳи алайҳ: “Қизи унинг никоҳида бўлгани инсонларнинг энг афзали”, деб жавоб берди.
Ибнул Жавзий роҳматуллоҳи алайҳ очиқчасига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни афзал эканини айта олмаган бўлсада, лекин унинг бу жавобида икки маъно бордир. Бири: Абу Бакр розияллоҳу анҳу афзал, чунки унинг қизи Оиша розиллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳидадир. Шунингдек бу сўздан Алий розияллоҳу анҳу афзалдир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизи Фотима розияллоҳу анҳо унинг никоҳида, деган маънони ҳам тушуниш мумкиндир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri