Устозларимиз офиятда бўлсинлар! Принтер учун
14.10.2014 й.
Устознинг муҳимлиги ҳақида устозларимиздан бирининг ажойиб сўзини сизларга тақдим қиламан: Инсоннинг ҳидоят топишида китобнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки китоб устоз бўла олмайди. Балки жонли, яъни, инсонлардан бўлган устознинг ўрни ўта муҳимдир. Агар китобнинг ўзи устозликка кифоя қилганида, Аллоҳ таоло минглаб пайғамбарларни юбормаган бўлар эди. Эътибор беринг, қанча китоб берилгану, қанча пайғамбарлар юборилган. Тўртта китоб (яъни, Забур, Таврот, Инжил, Қуръон) берилган бўлса, юз мингдан зиёд (тақрибан 124.000) пайғамбарлар юборилган. Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам китоб олиб келишмаган. Лекин уларнинг барчаси устоз бўлиб келганлар. Инсонларга яхшиликнинг таълимини берганлар. Илм нурдир. У нур устознинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Агар устоз бўлмаса, мазкур нур қалбга кирмайди. Шунинг учун илм олишда яхши устоз танлашимиз ва уни маҳкам тутмоғимиз лозим. Яна такрор айтаманки, ҳидоят топишимизда устознинг ўрни беқиёсдир.
Шунинг учун шогирд қандай мансаб ёки мартабада бўлишидан қатъий назар, то тирик экан, устозидан қарздордир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Марҳум Муҳаммад Юсуфнинг “Оддий муаллим” деб номланган шеъридан иқтибос:

Юзга      кираман     мен    Худо     хоҳласа,
Эҳтимол  юздан  ҳам   ўтарман    бир   кун.
Қайноқ      қучоғида      ҳурлар      чорласа,
Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.
Бўлса  ҳам,    бир   зотда    бўлади   қарзим,
Оддий   муаллим     у,     оддий     муаллим!

 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort