Мусҳаф тарихи Принтер учун
16.04.2007 й.

* * *

70-йилларда Исмоил Махдум ҳазратлари мен ишлаб турган Шарқшунослик илмгоҳига келиб: „Исматуллоҳ, мен Тошкентда сақланаётган Усмон Қуръони ҳақида рисола ёзмоқчиман»-дедилар. „Тақсир, китобнику ёзасиз, уни қаерда чоп эттирасиз, бизда ҳеч ким чоп этмайди»-дедим. „Китоб тайёр бўлаверсин, у ёғи бир гап бўлар, ё араб ёки рус тилида чоп эттирсам керак» деган гапни айтдилар. Мен таниқли олим Ўзбекистон тарихини яхши билган Б.В.Луниннинг Усмон Қуръони ҳақидаги яхши илмий мақоласини ўқиб чиққан эдим(Б.В.Лунин. Средная Азия в дореволюционном и советском востоковедении. Издательство „Наука» УзССР, Ташкент-1965, 99-108 бетлар.) ва у Қуръон тарихидан хабарим бор эди.
Исмоил Махдум ота ҳазратларига шу мақолани ўқиб чиқишни маслаҳат бердим ва ўз кутубҳонамдан Б.В.Лунин китобини олиб бердим. Беш-олти ойдан кейин қайтариб бердилар ва ундан истифода этганларини айтдилар. Исмоил Махдум ўз рисоладарида ҳамма фойдаланган адабиётларга ишора қилиб кетганлар, китоб охирида эса адабиётлар рўйхати берилган.
Б.В.Лунин мақоласида мазкур Усмон Қуръонининг Ўрта Осиёга келиб қолиш тарихи, уни рус шарқшунос олимлари А.Л.Кун (1840-1888) ва А.Ф.Шебунинлар томонидан илмий ўрганилиши, 1905 йили Петербургда факсимиле усулида чоп этилгани ҳақида муфассал тўхтаб ўтилган.
Шайх Исмоил Махдумнинг Усмон Қуръони рисолалари Тошкентда (197.1 (1390 ҳижрий йили ) нашр этилганига кўп вақт ўтганига қарамай, ўзбек китобхонлари бу асардан ҳамон бебаҳра эдилар. Ниҳоят Ўзбекистон мустақилликка эришиб, виждон ва дин эркинлиги берилди. „Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафтаномасининг 1994 йил 25 ноябрь ва 9 декабрь сонларида Ҳабибулло Солиҳнинг „Мўътабар китобнинг қайтиши» номли мақоласи босилиб чиқди. Бу ўзбекча китобхонларини Усмон Қуръони билан таништириш йўлидаги ҳайрли иш бўлди. Лекин, мақола асосан Исмоил Махдум рисолаларидан таржима қилиб берилган бўлишига қарамай, ул ҳазратнинг китоблари ва номлари қайд этилмагани ачинарлидир.
Мана энди шайх Исмоил Махдум фарзандлари Абдуллоҳхон шарафли ва савобли ишга қўл уриб, мўътабар қиблагоҳларининг рисолаларини ўзбек тилига таржима қилиб, чоп этишга жазм қилибдилар. Мен бу хайрли ишни табриклайман. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом „Кимки ўз отасининг яхши амалларини давом эттирса, унинг ярми савоби марҳум отага бориб етяди» деган эканлар. Махдум отамизнинг руҳлари шод бўлиб, фарзандлари соғ-саломат бўлишсин.

Ҳожи Исматуллоҳ АБДУЛЛОҲ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Давлат Беруний мукофоти совриндори, филология фанлари доктори, профессор. 23 март, 1995 йил.


 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri