Мусҳаф тарихи Принтер учун
16.04.2007 й.

Муқаддима

Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад Расулуллоҳ ва ул зотнинг олу асҳобларига салоту саломлар бўлсин!
Бундан юз йил муқаддам Самарқанд шаҳридаги Усмон Мусҳафи Петербургдаги подшоҳ кутубхонасига олиб кетилган ва Октябр инқилобидан кейин мусулмонларнинг талаби билан Ўзбекистонга қайтарилган эди. У Тошкентдаги қадимий ёдгорликлар музейида мақомига яраша кўз қорачиғидай асраладиган ва эъзозланадиган, муборак бойлик сифатида сақланадиган меъросга айланди.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг кутубхонасида шу Мусҳафдан фотография усули билан олинган нусхалар сақланар эди. Яқин йиллардан бери ушбу кутубхонани зиёрат қилувчилар сони кўпайди. Улар бу ерда мазкур нусхани кўриб, баъзилари ёдгорликлар музейига бориб, унда Мусҳафнинг аслини зиёрат қилишга мушарраф бўла бошладилар ва бундан жуда ҳайратландилар. Бу орада Мусҳафи Усмоний халқ ичида жуда машҳур бўлиб кетди ва омманинг унга бўлган қизиқиши ортди. Шу муносабат билан диний идора Мусҳафни ўрганиш, унинг қадимий ва ҳозирги ҳолатлари устидан сирли пардани олиш лозим ва вожиб деб билди. Мусҳафга қизиқувчи ва тадқиқотчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган унинг тарихи ва ҳақиқати тўғрисида бир китоб чиқарилишини зарур деб топди. Бу борада олиб борилган кўп изланишлардан сўнг, Ислом оламини Мусҳафнинг мавжудлиги ва унинг мақоми билан таништириш учун фазилатли олим, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг раис ноиблари, шайх Исмоил Махдум ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари мухтасар бир китоб тасниф қилдилар.
Қўлингиздаги мужаз, лекин манфаати катта бўлган китоб шу саъйи кўшишларнинг маҳсулидир. Аллоҳ таоло ул зотга Ислом ва мусулмонлар учун қилган хизматларига яраша мукофотлар ато қилсин. Диний идора раҳбарияти Шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг бу шарафли вазифани сидқидилдан адо этганликлари ва Қуръони каримни тарғиб этиш йўлида қилган илмий изланишларини юксак баҳолаб, чуқур миннатдорчилик билдириш билан бирга, китобни диний идора ҳисобидан нашр эттиришга, нафи ҳаммага тегиши учун уни кенг тарқатишга қарор қилди. Аллоҳ таоло тўғри йўлга ҳидоят этувчи зотдир!

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси



 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort