Мусҳаф тарихи Принтер учун
16.04.2007 й.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Муаллифдан

Қуръони каримни оламларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи бўлиши учун Ўзининг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (с.а.в.) га нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Аллоҳ ўзининг Каломи мажидида : „Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, ўзимиз уни муҳофаза қилгувчимиз», деб Қуръони каримни сақлашга ваъда берган. («Ҳижр»-9).
Аллоҳ таоло Қуръони каримни энг мукаррам ва улуғ Китоб қилиб, бизларни унинг тиловатига мушарраф этди. Мазкур муборак Китоб орқали бизни диний ва дунёвий илмлардан бохабар қилди.
Рисолатни адо қилган, амонатни бизларга етказган саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.)га ва у киши билан бизларнинг ўртамизда восита бўлган ҳамда нақл қилувчиларнинг энг яхшилари — авлоду асҳобларига саловоту саломлар бўлсин! Бу зотлар Пайғамбар алайҳиссаломдан олган таъ-лимотларини, кейинги авлодларга етказишдек юксак бурчни адо этганларнинг энг улуғлари бўлдилар. Агар бу таълимот бўлмаганида, бизлар ҳидоят топмас эдик. Бунинг учун Аллоҳ таоло ҳаммаларига пайғамбарларнинг уммат-ларга ва аждодларнинг авлодларга қилган хизматлари учун бериладиган мукофотларидан ато этсин.
Қўлингиздаги рисолани ёзишдан мақсад бутун Мовароуннаҳр диёри фахрланадиган ва Ўзбекистон ёдгорликлар музейи уни сақлашдек шарафга эга бўлган Усмон Қуръони билан таништиришликдир. (Ушбу рисола 1971 йилда чоп қилинган. Ўша вақтда мазкур Мусҳаф Ўзбекистон давлат тарих музейида сақланар эди. Таржимон).
Мазкур Мусҳаф бир пайтлар Самарқандда бўлиб, унинг улуғ қадриятига ҳамма ҳам эътибор бермас эди, уни асл моҳияти ва тарихини билмаган ҳолда, табаруккона зи-ёрат қилинарди, холос. Чунки, ўша вақтда бу ўлкада илму ирфон нури сусайган ва бидъатлар кучайган давр ҳукмрон эди.
Руслар Самарқандни ишғол қилгач (1285 ҳижрий ва (1868 мелодий) йил.) бу қимматли гавҳарга қизиқиб қолдилар. Тезда унинг довруғи ҳамма ёққа тарқалди. Шу пайтдан бошлаб унинг тўғрисида газета ва журналларда мақолалар пайдо бўла бошлади. Советлар даврида бу Мусҳафни тадқиқ қилиб ўрганувчилар кўпайди. Бу даврга келиб илм-фаннинг кўп тармоқлари вужудга келди. Ўзбекистонда ҳар соҳанинг ўз олимлари етишиб чиқди. Тошкент аста-секин илм-маърифат марказига айланди. Пойтахтга жаҳоннинг барча юртларидан делегациялар, турли сайёҳлар кела бошладилар. Улар Мусҳафнинг хабарини эшитгач, уни зиёрат қилиш истагини билдириб, тарихи билан қизиқдилар. Айниқса, мусулмон делегация ларининг аъзолари бу муборак Мусҳаф тўғрисидаги ҳақи қатни билишга катта эҳтимом кўрсатдилар. Шу боис Ўрта Осиё ва Қозоғистон (ҳозирги Мовароуннаҳр. Тарж.) мусулмонлари диний идораси бу Мусҳафи шариф тўғрисидаги маълумотлар асосида бир китоб ёзишни зарур деб топди. Камина Аллоҳдан мадад сўраб мазкур муҳим вазифани адо этиш учун диёримизда машҳур бўлган Ўсмон Мусҳафига тааллуқли ривоятларни ва машҳур асарлардаги унга тегишли хабарларни жамлаб, рисола ҳолида тасниф қилдим. Унинг аввалига Қуръони карим тарихини ва ҳазрати Абу Бакр ва Ўсмон(р.а.) даврларидаги уни жамъ қилишга тааллуқли муҳим масалаларни киритдимки, ушбу Мусҳафи шарифимизнинг ўрганилиши ана шуларга боғликдур. Рисолани „Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи» деб атадим. Бу ишда менинг хизматим, фақатгина турли даврлардаги маълумотларни йиғиб, уларни тартибга келтиришдан иборат бўлди, холос.
«Ва (бунга) ёлгиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман» («Ҳуд»-88)

Шайх Исмоил Махдум шайх Сотти Охунд Намангоний
Тошкент. 1391 й.ҳ. 1971й.м.



 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri