Мусҳаф тарихи Принтер учун
16.04.2007 й.

Қуръони Каримнинг таърифи

Қуръони карим Аллоҳ таоло ўзининг бандаси ва расули саййидуно Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилган ҳамда мусҳафларга битилган, қалбларда ҳифз, тилларда қироат қилинган ҳолда ҳеч бир ўзгаришсиз, узлуксиз узатиш орқали етиб келган илоҳий китобдир. У Муҳаммад (с.а.в.)га берилган ва қиёматгача абадий бўлган мўжизадур.

Қуръон нозил бўлишининг бошланиши

Аллоҳ таоло Қуръонни ўзининг пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га ҳижратдан 13 йил аввал, 24 рамазонда Маккадаги Ҳиро ғорида нозил қила бошлади. Бу Аллоҳнинг Муҳаммад (с.а.с)ни пайғамбар қилиб юборган ва ул зотни Расул этиб танлаган йили эди. Шундан сўнг, Қуръони каримни бўлак-бўлак қилиб тушириш давом этди. Чунки, Қуръоннинг шу тариқа нозил бўлиши даъватнинг ривожланишига боғлиқ эди. Қуръони каримдан турли бўлаклар даъватнинг эҳтиёжларига қараб, воқеъликнинг ҳолатидан келиб чиқиб, даъватнинг бошланишидан то охиригача бирин-кетин туша бошлади. Бу ҳол йигирма уч йил давом этди. Қуръони каримнинг илгариги самовий китоблар каби яхлит бир тўплам ҳолида эмас, балки оятларнинг миқдоридаги тафовут билан бўлак-бўлак қилиб туширишлик ҳикматини Аллоҳ таолонинг Ўзи ирода қилган. Баъзи пайтларда Қуръони Каримдан бир оят, гоҳида эса беш ёки ўн оят нозил бўлар эди. Бу тўғрида Аллоҳ таолонинг Каломида очиқ айтилган: „Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун Биз уни қисмларга ажратдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик». («Исро» - 106).
„Кофир бўлган кимсалар: „Нега бу Қуръон унга (пайғамбар алайҳиссаломга) битта тўплам ҳолида нозил қилинмади?»- дедилар. (Эй Муҳаммад), Биз у (Қуръон) билан дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-парча ҳолда нозил қилдик) ва уни бўлиб-бўлиб баён қилдик». («Фурқон»- 32).



 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort