Мусҳаф тарихи Принтер учун
16.04.2007 й.

Пайғамбар алайҳиссалом даврларида Қуръоннинг ёзилиши

Қуръон оятлари Пайғамбар алайҳиссаломга (а.с.) нозил бўлиш чоғида, ул зот ҳузурларидаги саҳобаларга ваҳйни тиловат қилиб берар ва уни ёзиб олувчиларга оятнинг жойини кўрсатиб, бу оятни фалон суранинг фалон жойига қўйинглар деб, амр қилар эдилар. Улар Расуллоҳ (с.а.в.) айтиб турган оятларни хурмо пўстлоқларига, япалоқ тош-тахтачаларга, териларга ва ҳайвонларнинг курак суякларига ёзиб олар эдилар. Расулуллоҳнинг ҳузурларида Қуръондан нозил бўлган оятларни эшитган кишилар дарҳол ушбу оятларни ёдлаб олар ва бошқаларга етказар, қироат қилиш, уни фаҳмлаш учун такрор-такрор ўқир эдилар.
Ҳоким „Ал-Мустадрак» да Зайд бин Собитдан шундай ривоят қиладилар: „Расулуллоҳ(с.а.с) ҳузурларида ваҳйни ёзиб турар эдим. Ул зот айтиб турар эдилар. Ёзиб тугатганимда: „Ўқи!- дер эдилар, мен ўқиб берар эдим. Агар бирор нарса тушиб қолган бўлса, ул зот тўлдирар эдилар».
Ал-Бухорий Ал-Барродан ривоят қиладилар: „Ло яставил-қоъидуна...» ояти нозил бўлган пайтда Пайғамбар алайҳиссалом менга:
— Зайдни чақир, лавҳу қалам ва курак суягини олиб келсин, — дедилар.
Шундан сўнг, 3айдга:
— Ёз, „ло яставил-қоъидуна...» деб, амр қилдилар. (ҳадис).
Имом Муслим Абу Саиддан қуйидаги ҳадисни келтирадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: „Мендан Қуръондан бўлак ҳеч нарсани ёзманглар».
Мана шу тартибнинг ўзига биноан Пайғамбар (а.с.) Қуръонни намозларда ва бошқа муносабатлар билан тиловат қилган чоғларида саҳобаи киромлар уни ёдлаб олар ва ўрганар эдилар. Шундай қилиб, Қуръоннинг ёзилиши ва қалбларда ёд олиниши, унинг нозил бўлиши билан бир вақтда кечди, саҳобаларнинг баъзилари Қуръонни тўла ёд олган бўлсалар, баъзилари эса бир қанча сураларни ёд билар эдилар. Расулуллоҳ вафот этган вақтларида Қуръони Карим тўлиқ ҳолда саҳобалар томонидан ёд олиниб, хурмо, тош-тахтача ва бошқа нарсаларга ёзилган эди. Расулуллоҳ даврларида Қуръонни тўлиқ ёд олган саҳобалардан ўттиз киши санаб ўтилган. Расулуллоҳнинг 44 та ваҳий ёзувчи-котиблари бўлган. Шундан 14 талари машҳур. Улар навбатма-навбат котиблик қилганлар. Булардан ташқари ҳузурларида ҳозир бўлган бошқа кишилар ҳам Пайғамбар (с.а.в.) айтган оятларни ёзиб олар ва ёдлар эдилар.



 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri