Мусҳаф тарихи Принтер учун
16.04.2007 й.

Сура ва оятлар тартиби

Шундай қилиб, Қуръони Карим Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида ёзилган ва ҳифз қилинган эди, Ундаги сура ва оятларнинг тартиби Аллоҳ таоло илҳоми ила Расули акрам (с.а.в.) томонларидан белгилангандир. Бу ишнинг Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан келган ваҳй асосида бўлганлигига „Қиёмат» сурасидаги оятлар далилдур:
„Уни (Қуръонни сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингизда) қироат қилдириш ҳам Бизнинг зиммамиздадир. Бас, қачон Биз (яъни Жаброил фаришта) уни (яъни ҳар бир ваҳйни) ўқиб битганимшдан сўнггина, сиз ҳам уни ўқишга эргашинг!» (17-18 оятлар).
Қуръони карим Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида ҳифз қилинган, намозларда ва бошқа муносабатлар билан ўқилган китоб бўлгани учун ҳам уни тартибланмаган эди, дейишлик эҳтимолдан узоқдир. Сураларнинг баъзилари тўлалигича, баъзилари парча-парча қилиб нозил қилинди. Ҳеч шубҳа йўқки, Қуръони Карим суралари ва оятларининг ҳозирги тартиби пайғамбар алайҳис-салом кўрсатган ва ўқитган тарздадир. Имом Бухорий асарларида Пайғамбар алайҳис-саломдан қуйидаги ҳадис бор: „Кимки Бақара сурасининг охиридан икки оят ўқиса, унга кифоядур». Мана шунинг ўзи ҳам Қуръони Карим Расулуллоҳ даврларида тартибга солинганлигига далолат қилади. (Мал-Қуръон» китоби, 213-бет)

Қуръони Каримнинг Абу Бакр Сиддиқ замонларида саҳифаларга жамланиши

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан сўнг саҳобалар ва мусулмонлар ул зотга халифа қилиб Абу Бакр (р.а.)ни сайлашга қарор қилдилар. Пайғамбар (с.а.в.) вафотларидан кейин ҳазрати Абу Бакрнинг фикрларини машғул этган асосий нарса, муртад бўлган қабилаларга қарши қўшин тўплаш бўлди. Араб жазирасининг шарқида Мусайлиматул-каззоб пайдо бўлиб, Исломга жиддий хавф сола бошлади. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Холид бин Валид бошчилигидаги бир жанговар қўшинни унга қарши юбордилар. Жанг ниҳоятда шиддатли бўлиб, унда мусулмонлардан 1200 киши, шу жумладан, Қуръонни ёд олган етмишга яқин мураттаб қорилар шаҳид бўлди. Бунинг хабари Мадинага етиб келганда, ҳазрати Умар бин Хаттоб қаттиқ ташвишланиб, ҳазрати Абу Бакрга мурожаат қилдилар:
- Эй амирал—муъминин, бошқа жойлардаги жангларда ҳам кўплаб қорилар шаҳид бўлаверса, Қуръони карим йўқ бўлиб кетади деб, қўрқаман.
Шунда ҳазрати Абу Бакр Зайд бин Собитни ҳузурларига чақиртирдилар.
Убайд бин Ас-Саббоқдан шундай ривоят бор: Зайд бин Собит (р.а.) айтадилар: „Халифа Абу Бакрга Ямома жангининг хабари келди, иттифоқо, Умар бин Хаттоб у кишининг ҳузурларида эдилар. Абу Бакр менга шундай дедилар: „Умар менинг олдимга келиб, Ямома жанги куни кўп қорилар шаҳид бўлдилар, бошқа жангларда ҳам қорилар шу ҳилда шаҳид бўлиб, Қуръондан кўп нарса зоеъ бўлмасайди деб, қўрқаман. Шунинг учун Қуръонни жамъ қилишга буйруқ беришингиз керак деб, ўйлайман, деяпти. Мен Умарга Расулуллоҳ(с.а.в.) қилмаган нарсани биз қандай қиламиз, десам, Умар Аллоҳга қасамки, шундай қилсангиз яхши бўлади, деяпти. То Аллоҳ шу нарса хусусида менга илҳом бериб, Умарнинг фикрига қўшилмагунимча, у ўз сўзини такрорлашдан тўхтамади — дедилар».
Зайд ҳикояларини давом эттириб айтадилар: „Абу Бакр Сиддиқ менга: „Сен ақлли, ёш йигитсан, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида ваҳйни ёзувчи эдинг, энди Қуръони Каримни чуқур ўрганиб, уни жамъ қилгин»,— деб, амр қилдилар. Аллоҳга қасамки, агар тоғни кўтаришга буюр-ганларида ҳам бунчалик оғир туюлмас эди. Уларга: „Расу-луллоҳ (с.а.в.) қилмаган ишни қандай қиласизлар»,— де-дим. „Шундай қилсак, яхши бўлади»,—дедилар, Абу Бакр. То Аллоҳ худди Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумога берганидик, менга ҳам илҳом бермагунича, у киши ўз сўзларини такрорлашдан тўхтамадилар. Шундай қилиб, Қуръонни ёд олган кишилардан, хурмо япроқларидан ва япалоқ тош тахтачалардан бирма-бир йиғиб, Аллоҳнинг каломини саҳифаларда жамъ қилдим. Ана шу саҳифалар Абу Бакрнинг вафотларигача у зотнинг қўлларида, сўнг ҳазрати Умарнинг қўлларида эди. Кейинчалик эса Умарнинг қизлари — Ҳафса онамизда сақланди».
Юқоридаги ҳадисни Имом Бухорий „Китобут-тафсир»-нинг „Қуръонни жамъ қилиш боби»да ривоят қилганлар. („Фазоилул-Куръон», 15-бет., „Ал-Итқон», 1-жилд, 21-бет.)
Хулосаи калом, улар Қурьони Каримни сақлашда, фақат биргина йўл тутмасдан, балки, бу улуғ вазифани мукаммал адо этиш учун парча-парча ёзувларни битта китобга жамлаш лозимлигига ҳам қаноат ҳосил қилдилар. Буни бажаришда улар қуйидагича йўл тутдилар: тош тахтачалар, тери ва бошқа нарсаларга Расулуллоҳдан ёзилган ҳар бир парча тўпланди. Саҳобалар ёзиб олган битиклар ҳам олиб келинди. Буларнинг тўғрилигини аниқлаш учун Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган саҳобалар кўригидан ўтказиш лозим деб топилди. Мана шу уч манбаънинг бир хил далолатига биноан ёзилган ва ўқилган парчаларда ҳеч қандай хато йўқлиги исбот қилингач, Қуръондан ҳар бир лафз ёзилар эди.
Ибни Абу Довуд айтадилар: „Ҳазрати Абу Бакр Қуръони Каримни жамъ қилишга бошлаганларида Умар билан Зайдга: „Масжиднинг эшиги олдида ўлтиринглар, кимки Қуръондан икки киши гувоҳлигида бирон нарса олиб келса, уни ёзиб олинглар»,— деб буюрдилар. Ҳазрати Умар кимнинг қулида Қуръондан бирон-бир нарса бўлса, олиб келишликни эълон қилдилар. Одамлар ўзларида мавжуд бўлган, ҳар хил нарсаларга ёзилган Қуръон оятлари ва сураларини олиб кела бошладилар. Агар икки гувоҳи бўлмаса, улардан ҳеч нарса қабул қилинмас эди.
Имом Бухорий: „Яъни, ўша ёзув Расулуллоҳнинг ўзларидан эшитиб ёзилганлигига икки киши гувоҳлик беришликлари керак эди», — дейдилар.
Зайд бин Собит зиммаларидаги масъулиятни тўла ҳис қилганликларидан бу вазифага изчил ёндошдилар.
Аз-Зуҳайрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: „Бундан мақсад фақат, ёд олишнинг ўзигагина эътибор қилмасдан, балки, ёдланган ва ёзилган икки манбаъга эътимод қилиш эди. Ваҳоланки, Қуръонни ёд олганлар кўп эди. Зайд бин Собитнинг ўзлари ҳам Қуръонни тўла ёд олган эдилар».
Абу Шомманинг айтишларича, мақсад шунчаки ёд олинганини эмас, балки, айнан Расулуллоҳнинг ҳузурларида ёзилган бўлишлигини исботлашдан иборат эди.
Ас-Саховий айтадидар: „Мақсад, ёзиладиган нарса Қуръоннинг нозил бўлиш тартибига мос эканлигини ўша икки гувоҳ томонидан исбот қилиш эди».
Ас-Суютий эса: „Мақсад шу нарса Пайғамбарнинг вафот йилларида қилган хатмларига мувофиқ эканлигини исботлашдадур»,- дейдилар.
Мана шу тариқа, мураттаб қориларнинг қироатларига ва Расулуллоҳ ҳузурларида ваҳй нозил бўлиш пайтида ёзилгайлиги исботланган нарсаларга асосан Қуръонни саҳифаларда жамъ қилиш ниҳоясига етди. Бу улуғ иш Абу Бакр Сиддиқ замонларида, ул зотнинг ва Умар бин Хаттоб разияллоҳу анҳумонинг раҳбарликларида амалга ошди. Абу Бакрнинг бу хизматлари ўз даврларида қилинган ишларнинг энг улуғларидан бири бўлди.
Абдухайр айтадилар: „Ҳазрати Алининг: Қуръони карим хизмати борасида энг улуғ савобга эга булган киши Абу Бакрдир, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин, — деганларини эшитдим»,
Абу Бакр Сиддиқ Қуръонни жамъ қилган биринчи кишидир. Бу иш ҳазрати Расулуллоҳ(с.а.в.) нинг вафотларидан олти ой кейин, Ямома жангида ҳофизи Каломуллоҳ саҳобаларнинг шаҳид бўлганларидан сўнг, ҳижратнинг 12-санасида бошланиб, тақрибан бир йил давом этди. Бу ишга бош-қош бўлиш Қуръони каримни тўла ёд олган ва уни тўлиқ билганларнинг энг машҳури, ваҳйларни ёзиб олишда доимо ҳозир, ҳамда Расулуллоҳнинг охирги хатмларининг гувоҳи бўлган Зайд бин Собитга топширилди. Бу вазифа-ни у зот аъло даражада, 23 ёшларида бажардилар. Усмон мусҳафи ёзилган пайтда эса, у киши 35 ёшда эдилар.



 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort