Қуръони каримда икки сурагина “вайл” билан ваъийд қилиб, қўрқитиб бошланган ва булар қуйидагилардир: 1) وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ (سورة المطففين:1) Яъни, “Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.” (Мутоффифийн;1) 2) وَيْلٌ لِكُلِّ هُمَزَةٍ لُمَزَةٍ (سورة الهمزة:1) Яъни, “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.” (Ҳумаза;1) Биринчиси инсонлар молининг муҳофазаси ҳақида. Иккинчиси инсонлар обрўсининг муҳофазаси ҳақида. Аҳмад Ийсо ал-Маъсоровий Демак инсонларнинг молию, обрўси борасида жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки “вайл” жаҳаннамдаги бир водийнинг номидир. Ёки иккинчи маъноси “ҳолига вой бўлсин!” дейиляпти. Аллоҳ Ўзи асрасин! Қудратуллоҳ Сидиқметов
|