Қўлингизни тоат билан машғул қилинг! Принтер учун
15.11.2014 й.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга: “Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима қиласан?”, деди. У: “Унинг қўлини кесаман”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Шундай экан, агар улардан (яъни, сен волийлик қилиб турган жойдан) бирорта оч ёки ишсиз қолган киши менинг олдимга келиб қолса, Умар сенинг қўлингни кесади. Чунки Аллоҳ таоло бизни Ўз бандалари устидан уларнинг очларини тўйғазиш, камчиликларни беркитиш ва уларни касб билан таъминлаш учун халифа қилиб қўйган. Агар биз уларга бу неъматларни ато қила олсак, шукрини талаб қилишга ҳақли бўламиз. Албатта Аллоҳ таоло бу қўлларни меҳнат қилиш учун яратган. Агар бу қўллар тоатдан иш топа олишмаса, гуноҳдан иш қидира бошлашади. Бу қўллар сени гуноҳ билан машғул қилиб қўйишидан олдин сен буларни тоат билан машғул қилиб қўйгин!”, деди.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri