28.11.2014 й. |
Солиҳ салафлардан бири шогирдига: “Агар шайтон сени хато ишга васваса қилса, нима қиласан?”, деб савол берди. Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди. Устоз: “Яна қайта васаваса қилсачи?”, деди. Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди. Устоз: “Яна қайта васаваса қилсачи?”, деди. Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди. Устоз: “Бу узоқ давом этади. Айтчи, агар қўйлар тўдасининг олдидан ўтаётганингда уларнинг ити сенга қараб вовуллаб, сени ўтиб кетишга қўймаса, нима қиласан?”, деди. Шогирд: “Унга бардош бериб, бор кучимни сарфлайман”, деди. Устоз: “Бу сенга жуда чўзилиб кетади. Ундан кўра қўйларнинг эгасини ёрдамга чақир, итни сендан тўхтатади. Истиозанинг (яъни, Аллоҳдан паноҳ сўрашнинг) фойдаси мана шудир”, деди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Aгaр сизни шaйтoннинг шaрри (яъни, васавасаси) тутсa, Aллoҳдaн пaнoҳ тилaнг! Aлбaттa, у эшитувчи вa билувчидир”. (Аъроф;200) Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси
|