Ажойиб ҳозиржавоблик Принтер учун
10.12.2014 й.
Бир киши Мутанаббини хижолат қилмоқчи бўлиб: “Узоқдан кўриб, мен сизни аёл киши деб ўйлабман?”, дебди.
Мутанабби: “Мен эса узоқдан сизни эркак деб ўйлабман”, деб жавоб берибди.

***
 Британиянинг семиз вазири Черчилл озғин Бернард Шоуга: “Сизни кўрганлар Бринтанияда озиқ-овқат тақчил экан, деб ўйлаб қолади”, дебди.
Бернард Шоу: “Сизни кўрганлар эса тақчилликнинг сабабини билиб олишади”, деб жавоб берибди.

***
Абул Ғусн Дужайн Жуҳо қишлоқлардан бирига кириб келаётган экан бир киши унга: “Эй Жуҳо, сени эшагингдан танибман”, дебди.
Жуҳо: “Эшак эшакни танийди-да”, деб жавоб берибди.

***
Бир киши бир аёлга: “Бунча ҳам чиройлисиз?!”, дебди.
Аёл: “Агар сиз ҳам чиройли бўлганингизда мен ҳам сизга худди шу сўзни айтган бўлар эдим”, дебди.
У киши: “Ҳечқиси йўқ, сиз ҳам менга ўхшаб ёлғондан айтиб қўяверинг”, дебди.

***
Бир аёл тўртта хўтикни ҳайдаб кетаётган эди, унинг олдидан икки йигит ўтиб қолди ва: “Хайрли тонг, эй хўтикларнинг онаси”, дейишибди.
Аёл дарҳол: “Хайрли тонг, болаларим”, деб жавоб берибди.

***
Бир йигит бели камондек букилиб қолган қарияни кўриб: “Амаки камон неча пул?”, деб масхара қилибди.
Қария: “Аллоҳ умрингни узоқ қилса, текинга оласан”, деб жавоб берибди.

***
Бир аъробий амирнинг ҳузурида очкўзлик билан қўзичоқ гўштини еётган экан, амир унга: “Нега бунақа еяпсан, қўзичоқнинг онаси сени сузганмиди?”, дебди.
Аъробий: “Қўзичоққа бунча раҳмингиз келмаса, нима, онаси сизни эмизганмиди?”, дебди.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri