Бармоғингни оловга қўй!!! Принтер учун
10.12.2014 й.
Ибн Сийрийн айтади: Биз Абу Убайда ибн Абий Ҳузайфа билан бирга унинг чодирида эдик. Унинг олдида ўчоғи бўлиб, ичида олов ёниб турган эди. Шу пайт бир киши келиб унинг тўшагига ўтирди ва у билан сирли гаплашди. Биз нима ҳақида гаплашганини билмадик. Шунда Абу Убайда унга қараб: бармоғингни мана бу оловга қўйгин, деди. У: Субҳаналлоҳ, сен учун шу оловга бармоғимни қўйишни буюряпсанми?, деди. Абу Убайда: Сен мен учун биргина бармоғингни дунё оловига қўйишга қизғоняпсану, ўзинг эса бутун жасадимни дўзахга солишни сўраяпсан, деди. Ибн Сийрийн айтди: Биз ҳалиги келган киши уни қозиликка таклиф қилган экан, деб ўйладик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri