Ислом ва тиб Принтер учун
10.12.2014 й.
Ҳорун ар-Рошиднинг насроний моҳир табиби бор эди. Мазкур табиб уламолардан бирига: “Сизларнинг китобингизда тиб илмидан ҳеч нарса йўқку, ҳолбуки, илм икки хил бўлади; бадан илми ва дин илми”, деди. Олим унга жавоб бериб: “Аллоҳ таоло тибнинг ҳаммасини Ўзининг китобида ярим оятда жамлаганку”, деди. Табиб: “у қайси оят?”, деди. Олим Аллоҳ таолонинг: “Еб-ичинглар ва исроф қилманглар” (Аъроф;31) оятини ўқиди. Насроний табиб: “Расулингиздан тиб борасида бирор нарса ворид бўлмаганку”, деди. Олим: “Расулимиз тибни осонгина сўзларда жамлаганку”, деди. Табиб: “у қайси сўзлар?”, деди. Олим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: “Одам боласи қорндан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган, унга белини тик тутиши учун бир неча луқма кифоя қилади”, (имом Аҳмад ривояти) ҳадисини айтди. Шунда насроний табиб: “Китобингиз ва Набийингиз Жолинусга тибда ҳеч нарса қолдирмабдику!”, деди. (Жолинус (Гален) – машҳур юнон табиби)

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz