Фузайл ибн Иёзнинг насиҳати Принтер учун
25.12.2014 й.
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ёшу-қарилардан иборат дўстларига ваъз-насиҳат қилиб шундай деди: Эй ёшлар жамоаси, қанчадан-қанча экинларга ҳали тўла пишиб етилмасдан офат етади. Эй қарилар жамоаси, ахир, экин пишиб етилганидан кейин йиғиб олинмайдими?! Нимани кутяпсизлар? Агар сизга барча нарсалардан хабардор бўлган зот: “Axир, биз сизлaргa эслaтмa oлaдигaн киши эслaтмa oлгудeк узун умр бeрмaгaнмидик?! сизлaргa oгoҳлaнтирувчи (пaйғaмбaр) ҳaм кeлгaн эди-ку! (Фотир;37), деб савол берса, сизлар нима деб жавоб берасизлар?, қайси узр билан қутиласизлар?
Ҳикматда шундай дейилган: Тақвимга алданма, ундаги фойдаланган кунларгина сенинг кунингдир. Чунки баъзилар бир йилдан бир ҳафтанигина фойдали ишга сарфлайдилар.
Ким умридан бирор кунини ҳақни адо қилмай, фарзни бажармай, молини тежамай, мерос қолдирмай, ҳамду-сано айтмай, яхшиликка асос солмай, илмдан бирор нарса ўрганмай ўтказса, дарҳақиқат у ўша кунига оқ бўлибди, ўз нафсига эса зулм қилибди. Ҳукамолар бисотидан.
Аллоҳнинг бандадан юз ўгирганининг аломати уни манфаатсиз нарсага машғул қилиб қўйишидир. Сайфул Яманий
Бугун охират молининг бозори касодга учраган, жуда ҳам арзон бўлиб турибди, ундан кўпайтириб олинглар. Чунки бозори чаққон кун келиб қолса, унинг озига ҳам кўпига ҳам эришишнинг иложиси бўлмайди. Абу Ҳазм.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri