ҲУКУМАТ ИШИДА ИШЛАМАСЛИК Принтер учун
23.04.2007 й.

Ўзидан бошқанинг мусулмон эмаслиги ҳақида фатво чиқарган динда ҳаддидан ошиб ғулувга кетган тоифалар ҳукумат ишларида ишлаш ҳам ҳаром деган фикрни олға сурганлар. Уларнинг айтишича ҳалол бўлсин, ҳаром бўлсин ҳар бир иш ҳозирги ҳукуматларнинг иши бўлса бари бир куфрга хизмат бўлади.
Аммо ҳақиқатни оладиган бўлсак, мусулмон уламолар фожир ҳокимларнинг ҳукуматида қозилик ишларини доимо қилиб келганлар. Агар улар мазкур ишни қилмасалар шариатнинг кўпгина ҳукмлари тўхтаб қолар эди.

Кофир ва золим ҳокимнинг вазифасида ишлаш ҳақида уламолар икки хил гап айтганлар.

1. Ишлашнинг жоизлиги.
2. Ишлашнинг жоиз эмаслиги.

Биринчи қавлнинг далили: Аллоҳ таоло «Юсуф» сурасида: «У: «Мени ернинг хазиналари устига қўй. Албатта, мен муҳофаза қилувчи ва билувчиман», деди», деган (55-оят).
Юсуф алайҳиссалом кофир подшоҳга, мен хазинани қандай муҳофаза қилиш–сақлаш ва уни қандай тасарруф қилишни билувчиман, мени ўша ишга қўй, дедилар.
Ибн Атийя ўзининг «Ал-Муҳаррар ал-Важийз» номли тафсирида ёзади: «Ушбу оятдан фозил киши фожир кишига хизмат қилиши дурустлиги чиқади.
Улуғ ватандошимиз имом Замахшарий айтади: «Қатодадан ривоят қилинади: «Бу инсон жаврчи султондан иш олса бўлишига далилдир. Салафлар боғийлар тарафидан қозиликни олар ва буни жоиз деб билар эдилар».
Иккинчидан доимо фойда ва зарарни кўзлаб иш қилинади. Кўпчиликка фойдали ва улардан зарарни даф қиладиган ишни уни ким беришидан қатъий назар қилса бўлаверади.
Учинчидан шариат қоидаси бўйича ишчи ўз ишига қараб баҳоланади. Бунда ният ва ишнинг қаноқлигига эътибор берилади. Ният тўғри ва иш ҳалол бўлса етади.

Иккинчи қавлнинг далили:

1. Бировнинг берган ишини қабул қилишда ўшанга ёрдам бериш бор.
2. Бировнинг берган ишини қабул қилишда ўшани оқлаш бор.

Аммо бу икки қавлни солиштириб кўрсак, биринчиси тўғри эканлигида шубҳа қолмайди. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам биринчи қавлга амал қилинган ва қилинмоқда.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz