Дурдона ҳикматлар Принтер учун
15.01.2015 й.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Мисрга волий қилиб жўнатаётганларида у кишидан: “Агар ўғри олдингга келса, уни нима қиласан?” деб сўрадилар. Амр ибн Ос: “Қўлини кесаман” деб жавоб бердилар. Шунда ҳазрати Умар: “Агар менинг олдимга оч қолган киши келса, мен сени қўлингни кесаман” дедилар.  
Шундай саволлар борки, ўзимизнинг хатоларимизни ва жирканч ишларимизни яшириш учун бошқаларга бузуқ ниятда берамиз. Яна шундай саволлар борки, уни ўйламасдан берамиз, натижада ўзимизнинг сирларимиз ва бузуқ ниятларимиз очилиб, шарманда бўлиб қоламиз.
Мол-дунё сояга ўхшайди. Қувсанг етолмайсан, қочсанг етолмайди. Қувсанг қочади, қочсанг қувлайди.
Ислом дини муҳаббатни ҳаром қилмади, аксинча, муҳаббатга буюрди. Муҳаббатни Аллоҳ таолонинг ризосининг сояси остига жойлади. Шайх Мидрор Ҳаббол
Ҳавосини ўзига йўл қилиб олиб, кейин “Шу Аллоҳнинг йўли” деб даъво қилган кимсадан жуда қаттиқ эҳтиёт бўлиш керак. Шайх Мидрор Ҳаббол
Таълимнинг бузуқлиги ё муаллимнинг бузуқлигидан бўлади, ё китобнинг бузуқлигидан бўлади ёки умумий низом бузилганидан бўлади.
Пайғамбар алайҳиссаломга саловот айтиш билан оғзингизни хушбўйланг!
Бахт - руҳи руҳингга кўп жиҳатдан ўхшаш шахсни топиб, у билан бирга яшашингдир.
Жароҳатли сўз ёғочга мих қоқиш кабидир. Узр сўраш эса, ўша михни ёғочдан суғуришдир. Аммо ёғочда михдан из қолади.
Ҳар бир жим туриш ҳеч нарсани тушунмаслик белгиси бўлавермайди. Арслон ҳам жим турганидан кейин ўлжасига ташланади.
Муваффақиятсизликка учрамайдиган ягона алоқа - инсоннинг Роббиси билан бўлган, унда гумонлар ва бузуқ ниятлар аралашмаган алоқасидир.
Суҳбат пайтида овозингни эмас, гапларингни мазмунини кўтар!
Қалбдан чиққан нарса қалбларни куйдиради. Тилдан чиққан нарса эса, қулоқлардан нарига ўтмайди. Ҳасан Басрий
Ҳар бир биродарингни сенга онанг туғиб бермаган. Шундай биродарларинг ҳам бўладики, уни сенга кунлар ва вазиятлар туғиб беради.
Хатоларга узр сўраш сенинг улуғлигингга футур етказмайди. Аксинча, узур сўраган кишингни кўзига сени янада улуғроқ қилиб кўрсатади.
Қийинчилик пайтида дўстларинг кимлигини билиб оласан. Дўстга иш тушмагунча унинг қанчалик дўстлигини билолмайсан.
Жим туришнинг етти фойдаси:
Машаққатсиз ибодат.
Безаксиз зийнат.
Куч-қувватсиз ҳайбат.
Ипсиз қўрғон.
Узрдан беҳожатлик.
Кироман котибийнга роҳат.
Айбларнинг тўсилиши.
Ўзинг ёқтирмайдиган кимсага чиройли муомала қилишинг сенинг мунофиқлигингни эмас, балки уни кўтаришга етарли даражада пишиб-етилганингни билдиради.
Агар устингда янги кун Қуёши порлаб турса, Унга ибодат қилишинг учун янги умр ато этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Вафодор дўстлар қўл билан кўзга ўхшашади. Агар қўл оғриса, кўз ёш тўкади. Агар кўз ёш тўкса, қўл унинг ёшларини артиб қўяди.
Ҳамма касалликлар тузалади. Чунки, Яратгувчи энг буюк Табибдир.
Аллоҳ таоло ер юзида ёмон суҳбатдошдан кўра зарарлироқ нарсани яратмаган! Абул Асвад Дуалий
Тақволи қиз - эри учун хазина, ота-онаси учун фахр, фарзандлари учун ибратдир.
Ҳақиқий дўст - гапирмасингдан сени тушунадиган, ҳужжат-далилсиз сени тасдиқлайдиган кишидир.
Йўлнинг қийинлигидан умидсизликка тушма! Сирот ҳам жаҳаннам устидадир. Аммо у жаннатга олиб боради.
Ким Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлса, Аллоҳ унинг гумонини ҳеч қачон ерда қолдирмайди!
Модомики тўғри юрар экансан, соянг одамларга мойил бўлаётганига парво қилма!
"Мен чарчадим" дема! Биз ҳам чарчаганмиз. "Мен яхшиман" дема! Биз ҳам яхшимиз. "Мен ғамгинман" дема! Бизда ҳам ғамлар бор. "Алҳамдулиллаҳ" деб, охиратинг учун амал қил! Ҳаммамиз кетувчилармиз.
Ҳар қанча намунали бўлмагин, сени ёқтирмайдиганлар топилади. Ахир фаришталарни ҳам шайтонлар ёмон кўришади-ку!
Ўлгандан кейин ҳамма Аллоҳнинг олдига боради. Ҳақиқий бахтли инсон эса тириклигидаёқ Аллоҳнинг олдига борган кишидир.
Агар дунёнинг барини қўлдан берсанг-у, аммо ўзинг Аллоҳ билан бирга бўлсанг, ҳеч нарсани қўлдан бермабсан.
Агар дунёнинг барини қўлга киритсанг-у, аммо ўзинг Аллоҳдан узоқ бўлсанг, ҳеч нарсани қўлга киритмабсан.
Ҳамма дунёни ўзгартириш ҳақида бош қотиради. Аммо ҳеч ким ўзини ўзгартириш ҳақида бош қотирмайди. Лев Толстой
Ўзинг кўтарилишга ҳаракат қилишинг уларнинг сени кўтариб қўйишларини кутишингдан анча енгилроқдир.
Яхши гумон қилиб надомат қилишинг ёмон гумон қилиб надомат қилишингдан яхшидир.
Агар ҳаётда бахтли яшамоқчи бўлсанг, ҳаётингни мақсадга боғлаб ол, шахслар ва нарсаларга эмас!
Агар Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилса, бу сенинг иймонингни зиёда қилади. Агар Аллоҳ сенинг дуойинг ижобатини кечиктирса, бу сенинг сабрингни зиёда қилади. Агар Аллоҳ сенинг дуойинг ижобатини охиратга захира қилиб қолдирса, бу сен учун энг хайрлисидир.
Етти қоидани зеҳнингга жойлаб ол:
Сенинг ҳаққингда ҳар қанча кўп хато қилса ҳам, ҳеч кимни ёмон кўрма!
Ҳеч қачон безовта бўлма ва дуони кўпайтир!
Обрўйинг ҳар қанча ошиб кетса ҳам, оддий ҳаёт кечир!
Балолар ҳар қанча кўпайиб кетса ҳам, яхшиликни кут ва Роббингга яхши гумонда бўл!
Ўзинг ҳар қанча маҳрум қилинсанг ҳам, бошқаларга кўп-кўп беравер!
Юрагингдан қон томиб турган бўлса ҳам, табассум қил!
Биродаринг ҳақига ғоибона дуоларингни ҳеч қачон тўхтатма!
Одамлар сени тўғрилигинг учун ёмон кўришлари мунофиқлигинг учун яхши кўришларидан яхшироқдир.
Ким тажрибалар денгизидан ичиб олмаган бўлса, ҳаёт саҳросида чанқоқликдан ўлиб кетади. Чунки, ҳаёт мадраса, замон ундаги устозлар, дарслар эса, тажрибалардир.
Китобни оловда ёқишдан ҳам каттароқ жиноят бор: уни ўқимаслик!
Рей Брэдбери
Ўқимайдиган шахсдан қўрқма! Ўқиганини тушунмайдиган шахсдан эҳтиёт бўл!
Одамдаги икки нарса давомли бўлмайди - ёшлиги ва қуввати.
Икки нарса ҳаммага фойда келтиради - гўзал хулқ ва кўнгил кенглиги. Икки нарса инсон шаънини кўтаради - тавозуъ ва инсонларнинг ҳожатларини чиқариш.
Икки нарса инсондан балони даф қилади - садақа ва силаи раҳм.
Одамлар билан бўладиган алоқамиз худди дарахт баргларига ўхшайди. Баъзилари боқий қолиб, мева беради. Баъзилари ерга тўкилиб, ҳеч қачон тикланмайди.
Бошқанинг қалбини забт этиш учун ўзлигингдан воз кечишинг - ҳақиқий муваффақиятсизлик.
Агар ишингизни танқид қиладиган одам бўлмаса, сиз кўп ҳолларда муваффақиятга эриша олмайсиз.
Агар ўзингни бугун гуноҳ ва хатолардан сақласанг, шунда ўзингни эртанги кун оловидан ва бадбахтлигидан ҳам сақлаган бўласан.
Атрофингдагиларни бахтиёр қилишга устаси фаранг бўлсангу, ўзингни бахтиёр қилишдан ожиз бўлсанг, бу жуда оғриқли туйғудир.
Агар фалон ердаги дўконда бахт сотилаётган экан дейилса, одамлар бор молу дунёларини бериб, йиллаб навбат кутиб бўлса ҳам, уни сотиб олишга уринадилар. Ваҳоланки, ҳақиқий бахт пешоналарини Роббилари учун саждага қўйишларидадир!
Сенга етишишга интилмайдиган инсонга сен ҳам етишишга интилма.
Эҳтиром муҳаббатдан устун туради.
Инсоннинг йиқилиши муваффақиятсизлик эмас. Лекин ўша йиқилган жойида қолиб кетиши муваффақиятсизликдир.
Инсонларни рози қилиш учун ўзгарма!
Улардан мақтов эшитиш учун турланма!
Муваффақиятсизлик туфайли хорланма!
Ютуқ туфайли кибрланма!
Аслида дўстлар ўзгармайдилар! Фақат биз шошилиб баъзи кимсаларни дўст деб юборамиз, холос.
Эркаклар кўзларини номаҳрамларга қарашдан тийсалар, аёллар зийнатларини кўз-кўз қилмасалар, ҳаётимиз муаммоларсиз ўтган бўларди.
Агар замон сени кулдираётган бўлса, эҳтиёт бўл, чунки замон ҳеч кимни узоқ кулдирмайди.
Агар истаган нарсаларингга эришиш учун курашмасанг, зиёнга учраганингда йиғлаб ўтирмагин!
Баъзида жим туриш қичқиришдан ҳам оғирроқ таъсир қилади.
Чанакам бахтли одам - вазиятлар ўзгарганда ҳам ўзгармайдиган дўстга эга бўлган кишидир.
Иймон Аллоҳ сари, Унинг қудрати сари эшик очганидек, қўрқоқлик иблис сари эшик очади.
Эй дунё кўзига қоронғу бўлиб кетган инсон! Сабр қил! Агар шу сабринг туфайли Роббинг ҳузурида қандай мартабаларга эришишингни билганингда эди, ҳурсандликдан йиғлаб юборган бўлардинг!
Аёл киши машъалага ўхшайди. Агар эркак киши уни қандай ушлашни билса, йўлини ёритади. Агар ушлашни билмаса, қўлини куйдиради.
Инсонларнинг қалблари жаннат эмас. У ерда абадий қоламан деб ўзингизни қийнаманг!
Агар бир инсоннинг хулқи қандайлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг ўзидан юқоридагиларга эмас, ўзидан пастдагиларга қилаётган муомаласига қаранг!
Агар Раҳмоннинг зикри бўлмаганда эди, руҳларимиз ғамдан ўлган бўларди!
Аллоҳим, бизларни кўп кулишдан сақлаб, суннатга мувофиқ табассум неъмати билан ризқлантир! Бизларга Ўзингдан қўрқиб, гуноҳларимизга надомат қилиб йиғлаш бахтини насиб эт, омин!
Агар ибодат 99% Аллоҳ учун, 1% банда учун қилинса, у саробга айланади. Шунинг учун барча ибодатларимиз 100% Аллоҳ учун бўлиши даркор!
Юз марта тўғри иш қилсанг, ҳеч ким эсламайди, бир марта хато иш қилсанг, ҳеч ким унутмайди!
Учта нарса қайтиб келмайди:
Гапирилган сўз, отилган ўқ, ўтган кун.
Энг муҳтож одам - "Мен ҳеч кимга муҳтож эмасман" деган кимсадир.
Одамлар неъмат берилган пайтда бир хил бўладилар. Агар уларга бало келса, кимнинг қандайлиги ошкор бўлади. Ҳасан Басрий
Одамлар сенинг олдингга фақат ишлари тушганда келишяптими? Хафа бўлма! Сен худди шамга ўхшайсан. Одамларнинг уйида чироқ ўчиб, ҳаммаёқни зулмат қоплаганда шамга мурожаат қилишади.
Энг қўрқинчли нарсалардан бири - кунларнинг тез ўтаётганидир.
Кўз ёши қичқириқдир. Уни бошқалар эшитмайди. Лекин Аллоҳ эшитади.
Яхши китобни ўқиб, охирги саҳифасини очаётганингда, бир ажойиб дўстингни йўқотаётганингни ҳис қиласан.
Агар узр сўраш нафсингизга оғир келса, қилган ёмонлигингиз бошқаларнинг нафсларига ундан-да оғирроқ келади.
Одамларнинг сенга ҳожати тушиши неъматдир. Сен буни малол олма. Тағин бу неъмат ниқмат (ўч)га айланиб қолмасин. Билгинки, энг афзал кунинг қасд қилувчи (сўровчи) эмас, қасд қилинган (бировлар томонидан сўралган) кунингдир.
Агар яхши кўрган инсонинг сенга хиёнат қилса, унга бир ит сотиб олиб бер. Ўша ит унга вафони ўргатсин!

Кўпчилигимизнинг муаммоимиз - танқидчининг танқиди (яхшилик сари бошлаши)дан мақтовчининг мақтови (вайрон қилиши)ни устун кўрамиз.
Энг муҳим арқон - ҳомиланинг киндик арқонидир. У шу билан тирик қолади.
Энг қўрқинчли арқон - дор арқонидир. У билан юраклар уришдан тўхтайди.
Энг нозик арқон - фикрлар арқонидир. Битта сўз билан узилади.
Энг қисқа арқон - ёлғон арқонидир. Қаерда бошланган бўлса, ўша ердаёқ тугайди.
Энг мустаҳкам ва энг гўзал арқон - Аллоҳ билан боғланиш арқонидир. Ўзинг узмагунингча у узилмайди.
Эй Роббим! Сендан ҳар бир беморга шифо беришингни, ҳар бир қарздорга нажот беришингни, ҳар бир ночорга кенг ризқ беришингни, ҳар бир ғамга ботганни ғамидан қутқаришингни, ҳар бир дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишингни, ҳар бир тавба қилувчининг тавбасини қабул қилишингни, ҳар бир омин дегувчини Ўз паноҳингда асрашингни сўрайман!
Йўқлигингда ҳам сени ҳимоя қиладиган энг афзал нарса - гўзал хулқларингдир.
Сен бир шахсга эҳтиром кўрсатаётганингда у ҳурматли инсон бўлгани учун эмас, аввало сен ўзингни ҳурмат қилганинг учун унга эҳтиром кўрсатаётганингни унутма!
Эй Аллоҳим, табассумимни одат, сўзимни ибодат, ҳаётимни саодат, ризқимни зиёдат, хотимамни шаҳодат қилгин!
Аҳмад раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Бу дунёда бир жаннат борки, ким ўша жаннатга кирмаган бўлса, охиратдаги жаннатга ҳам кирмайди". Шунда: "Дуёдаги жаннат нима, эй Имом?" деб сўрашди. "Аллоҳни яхши кўриш ва зикр қилиш" деб жавоб бердилар.
Инсонларнинг яхшиси- икки кафтини инфоқ қилиш учун очган, жағини (тилини) ёмонликдан тийган кишидир.
Ҳаёт менга Аллоҳдан бошқага суянмаслигим кераклигини ўргатди.
Гоҳида камбағаллар, фақирлар билан бирга ўтиринг. Қалбингизда тавозеъ сифати пайдо бўлади. Чунки, уларнинг энг катта орзулари сиз ҳозир яшаётганчалик ҳаётда яшашдир!
Бир аъробийга "Роббингга чиройли дуо қила оласанми?" дейилди.
У "Ҳа" деди.
"Дуо қил!" дейилди унга.
Шунда у: "Эй Аллоҳ, сен бизга, Сендан сўрамасак ҳам, исломни бердинг. Энди Сендан сўраб турганимизда бизни жаннатдан маҳрум этма!" деди.
Қанча кўп гапирсанг, шунча кўп хато қилаверасан. Аммо Аллоҳни қанча кўп зикр қилсанг, гуноҳларинг ҳам шунча кўп ўчирилаверади.
Аллоҳим, Сени рози қиладиган нарсани мақсадим қилгин! Қалбимни Сени рози қилмайдиган нарсадан буриб юборгин!
Ҳақиқий бахт - сенинг исминг ҳар куни кимнингдир дуосида тилга олиниши, ўзинг эса буни сезмаслигингдир. Эй Аллоҳим, ҳар куни ҳаққимизга дуо қиладиган бандаларингни Ўзинг ҳифзу ҳимоянгда асрагин!
Отаси ўлган эмас, балки, илми ва одоби йўқ чинакам етимдир.
Не ажабки, камбағалда пул йўқ, бойда эса, хотиржамлик...
Ким Аллоҳдан қўрқса, ҳеч ким унга зарар келтиролмайди.
Ким инсонлардан қўрқса, ҳеч ким унга фойда келтиролмайди.
Ҳақиқий гўзаллик бежирим кийимлар кийишда эмас, балки, хулқ ва одоб гўзаллигидадир.
Балога учрашимиз эмас, саломат юрганимиз ажабланарлироқдир.
Ким хотиржамлик ва кенгчилик вақтида Аллоҳ билан тақво ва тоат ила муомала қилса, Аллоҳ танглик вақтида у бандаси билан лутф ва ёрдам ила муомала қилади. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ
Яқинларнинг таъналари жуда "хатарлидир". Чунки, у жуда яқин масофадан келади.
Кимки ўзига гўзал хулқни атир қилиб сепиб олса, унинг атири ҳеч қачон, ҳатто тупроқ остига кирганидан кейин ҳам қуримайди!
Аллоҳнинг зикри қалбга роҳат, танга шифо, кўзга нур, ишларга муваффақиятдир.
Аллоҳни зикр қилиб роҳат қилганчалик, бошқа ҳеч нарса билан роҳатланиб бўлмайди!
Дунёда фақат икки хал одамлар мавжуд:
Бирлари фақат тўсиқларни кўрадилар.
Қолганлари фақат имкониятларни.
Қалбдан чиққан сўз қалбга боради.
Мен барча қийинчиликларни ўз бўйнимга олиб, унинг аламини ичимга ютиб, жим юраман. Улар эса мени "у ҳеч нарсани ҳис қилмайди, ҳиссиз" деб ўйлашади.
Муҳаббат эҳтимомдир. Агар шундай бўлмаса, у қуруқ гапдан бошқа нарса бўлмай қолади.
Муҳаббат бор. Фақат у "Мен сени яхши кўраман" деб қўйишнинг ўзи эмас. Ҳақиқий муҳаббат севган одамингга аҳамият қаратиш, унга кўп эътибор бериш, унинг ҳис-туйғулари билан қизиқиш деганидир.
Аллоҳим, бизларнинг қалбимизни пок, юзимизни нурли қилгин!
Кимнинг қалбида Аллоҳнинг нури зиё тарата бошласа, у қалбга зулмат яқинлашмайди.
Ҳис-туйғулари чин бўлган кишилар ташқи кўринишларга парво қилмайдилар. Аббос Маҳмуд Аққод
Ўзгаларни иситиш учун ўзингизни ёндиришингиз шарт эмас.
Гоҳида инсонларнинг сенга энг яқини сендан энг узоқдагиси бўлади. Гоҳида инсонларнинг сендан энг узоғи сенга энг яқини бўлади. Яқинлик шуъур билан бўлади, ҳузур билан эмас.
Онанг бошқалар учун оддий аёл. Аммо сен учун жаннатдир!
Аёл бамисоли атиргулга ўхшайди. Агар унга меҳрингни бериб қарасанг, ҳаётингни сурурга тўлдириш учун у сенга бор ифорини таратади.
Онанг учун бир умр йиғлашинг мумкин, лекин ҳозир унинг кўз олдида йиғлама!
Мени поезднинг бошланиш қисми бўлган паровоз ажаблантиради: уни кутмаганни у ҳам кутмайди!

Эвазига ҳеч нарса олмай, фақат беришни ўргансанг, чинакам бахтга эришасан.
Чиройли сўзлар доим рост бўлавермаганидек, рост сўзлар ҳам доим чиройли бўлавермайди!
Бахтли одам ҳамма нарсага эга бўлган эмас, балки эга бўлиб турган нарсалари билан ўзини бахтли ҳис қиладиган одамдир.
Инсоннинг инсон билан алоқаси машинанинг машина билан алоқасига ўхшайди. Агар сен ўзинг билан одамлар орасидаги масофани сақламасанг, устингда тўқнашувлар кўп содир бўлади.
Гўзаллик Аллоҳнинг ҳадясидир.
Унинг энг қуйиси шакл гўзаллиги, ўртачаси сўз гўзаллиги, энг олийси хулқ гўзаллигидир. Эй Аллоҳим, хулқимизни, сўзимизни ва шаклимизни гўзал қилгин!
Сохта дўстликдан очиқ душманлик яхши!
Сен ҳаётда футболдаги ўйинчидек бўл, ҳакамдек бўлма! Чунки, ўйинчи нишонни, дарвозани қидиради, ҳакам эса, хатони қидиради.
Ҳамма нарса кетади ва қайтиб келмайди. Аммо дуо бундан мустасно. У умид билан кетади, ато билан қайтиб келади.
Ўзингни бошқалар билан солиштиришдан тўхта!
Сен ҳеч қачон бирор кишининг нусхаси бўла олмайсан!
Бирор киши ҳам ҳеч қачон сенинг нусханг бўла олмайди!
Ахборот билим эмас. Билимнинг ягона манбаи тажрибадир.
Алберт Эйнштейн
Гап мен ақлли эканлигимда эмас. Гап шундаки, мен муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ вақт ажратаман.
Алберт Эйнштейн
Менда ҳеч қандай ўзгача қобилият йўқ. Шунчаки мен ўта қизиқувчанман.
Алберт Эйнштейн
“Сен учратган ҳар қандай инсон сен билмайдиган ниманидир билади”, — деганди бобом бир куни. Бу сўзлар менга ҳар доим атрофимда устозлар борлигини эслатиб туради.
Бирорта ҳам кичикни ҳақир санама! Тоғлар ҳам майда тошлардан ташкил топган бўлади.
Намоз ўқимайдиган шахсга ишонма! Роббисини ташлаб қўйдими, сени ҳам ташлаб қўяди!
Косметика буюмлари ҳар қанча турфа хил ва қиммат бўлмасин, гуноҳлар билан қорайган юзга нур бахш этолмайди!
Эй Аллоҳим, отам бизни боқаман деб ҳаракат қилганида пешонасидан томган ҳар бир томчи тер сабабли унинг жаннатдаги мартабасини юксалтир! Дўзах оловини унга ҳаром қил! Пағамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан шарбат ичишни насиб эт!
Бахтли одам ҳамма нарсага эга бўлган эмас, балки эга бўлиб турган нарсалари билан ўзини бахтли ҳис қиладиган одамдир.
Ҳаётингиз давомида амал қилишингиз учун насиҳат:

Хоҳлаган ишингизни қилинг, лекин ҳеч кимга зулм қилманг!
Хоҳлаган нарсангиз билан бошқалардан ажралиб туринг, лекин ҳеч қачон мутакаббирлик қилманг!
Хоҳлаган одамингиз билан тортишинг, лекин ҳеч кимни сўкманг!
Хоҳлаганингизча ғазабланинг, лекин ҳеч кимнинг қалбини жароҳатламанг!
Инсонларнинг энг яхшиси - агар сендан бир яхшилик кўрса, уни ёяди. Агар сен ҳақингда бир сирни билса, уни яширади. Дунё сенга кулиб боққанда, сенга ҳасад қилмайди. Дунё сенга қовоғини уйганда, сени ташлаб кетмайди.
Агар одамлар сиз ҳақингизда ёмонлик билан гапираётган бўлсалар, Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларини айтинг: "Хуш келибсан, ўзим қилмаган, уни қилиш учун тер тўкмаган, унда ужб ва риё аралашмаган ҳасанот!"
Ишинг орқага кетиб, банкрот бўлганингда ташлаб кетган кимсанинг ишинг юришганда яна қайтиб келиши адолатдан эмас!
Одамлар "Муваффақият" манзилига "Қийинчилик", "Муваффақиятсизлик", "Умидсизлик" бекатларини босиб ўтмай туриб, ета олмайдилар. Фақат кучли ирода эгаларигина бу бекатларда узоқ туриб қолмайдилар.
Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Уни келажакдан безовта бўлиш, ўтмишга ҳасрат-надомат қилиш билан зое қилма! Балки, сен "Аллоҳга таваккал қилдим" деб айт.

Доктор Иброҳим Фуқий
        
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Суннат бамисоли Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларидир. Ким унга минса, нажот топади. Ким ундан ортда қолса, сувга ғарқ бўлади".        
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Агар сизлардан бирингиз жаҳаннам ҳақиқатини билганида эди, овози бўғилиб қолгунича қичқирган, бели синиб кетгунича сажда қилган бўларди".        
Сен доим одамлар ўртасини боғлайдиган кўприк бўл! Уларнинг орасини тўсадиган парда бўлишдан эҳтиёт бўл!        
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Икки калима борки, Раҳмонга севикли, тилга енгил, тарозуда оғир келади:

Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил Азийм".

Имом Бухорий ривояти.
Оқил хато қилса, афсус қилади. Аҳмоқ хато қилса, фалсафа тўқийди.    
Қийин вазиятлар сени ўраб олиб, ўзинг энг ёмон аҳволда қолганингда тўсатдан бир қутулиш чораси ўзинг кутмаган тарафдан келдими? Бу ўша сен кимгадир қилиб унутиб юборган, аммо Аллоҳ унутмаган яхшиликдир.    
Аллоҳим, бизларни ер устида ҳам, ер остида ҳам ва Ўзингга рўпара бўлганимизда ҳам сатр эт!    
    
Агар дунёинг ғамлар денгизи бўлса, сен уни сабр қайиғида сузиб ўт!    

Қалбимизда нима борлигини фақат Аллоҳ билади!

Кўзи ожиз одам оламни кўришни орзу қилади.
Қулоғи эшитмайдиган одам овозларни эшитишни орзу қилади.
Юролмайдиган одам юришни орзу қилади.
Гапиролмайдиган одам гапиришни орзу қилади.
Сен эса кўрасан, эшитасан, юрасан, гапирасан, шундай экан, "Алҳамдулиллаҳ" дегин!

Фақирнинг олдида молингдан гапирма!
Касалнинг олдида соғлигингдан гапирма!
Заифнинг олдида куч-қувватингдан гапирма!
Бахтсизнинг олдида бахтингдан гапирма!
Маҳбуснинг олдида ҳурлигингдан гапирма!
Бола-чақаси йўқнинг олдида болаларингдан гапирма!
Етимнинг олдида ота-онангдан гапирма!

Бошқаларга етган жароҳат учун рақсга тушма! Агар сен бошқаларнинг жароҳати учун ҳурсанд бўлиб, рақсга тушадиган бўлсанг, бу ишинг уларнинг жароҳатини янаям зиёда қилади. Охир-оқибат ўз жоҳиллигинг билан уларни ўлдирасан.    

Ким ўз муаммосини одамларга айтиб, шикоят қилса, муаммо янаям катталашади. Ким ўз муаммосини Аллоҳга айтиб, илтижо қилса, муаммо кетади!    

Бахтни ҳар ким ҳар хил тушунади. Баъзан менга бахт бўлиб туюлган нарса, кимгадир бахтсизлик бўлиб туюлиши мумкин.

Софлигингни сақлаб қолиш учун жуда катта маҳорат керак!

М.Е. Салтиков-Шчедрин

Дунё уч кундир:

1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик,
қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом
бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда
бўлишимизни.
    
Уч нарса қайтиб келмайди.

1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.    
    
Осмондан чучук сув денгизга ҳар қанча қуйилса ҳам, барибир, денгиз суви шўрлигича қолаверади. Худди шунингдек, баъзи бир кимсаларни ўзгартиришга ҳар қанча уринсанг ҳам, барибир, улар ўзгармай қолаверади.
Таҳорат қилган эдим, қалбимдан ғам кетди. Сажда қилган эдим, нафсим ва руҳим хотиржам бўлиб қолди. Шунда мен аниқ ишондимки, Роббимнинг зикрисиз асло яшай олмас эканман!
Нуҳ алайҳиссалом йиғлаётган бир кампирнинг ёнидан ўтиб қолдилар. У шундай деди: "Ўғлим ёш вафот этди. Хали 300 га ҳам кирмаган эди". Шунда Нуҳ алайҳиссалом: "Хали шундай қавм келадики, уларнинг умрлари 70 йил бўлади, холос" дедилар. Бу гапни эшитган кампир: "Агар мен уларнинг орасида бўлиб қолсам, ўша 70 йилни саждада ўтказган бўлардим" деб жавоб берди.
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!

1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.
Икки нарсани ёдда тутгин ва икки нарсани унутиб юборгин:
Ёдда тутадиганларинг:

1. Аллоҳ,
2. Ўлим.

Унутиб юборадиганларинг:

1. Бировга қилган яхшилигинг,
2. Бировнинг сенга қилган ёмонлиги.

Луқмони ҳаким
Намозда бўлганингда қалбингни сақла, таомда бўлганингда ҳалқумингни сақла, ўзганинг уйида бўлганингда кўзингни сақла, одамларнинг орасида бўлганингда тилингни сақла!
Баъзида жим туриш уриб-сўккандан ҳам қаттиқроқ таъсир қилади.    
Шундай пайтлар бўладики, ҳамма нарсадан узоқлашгимиз, ҳатто ўзимиздан ҳам қочиб кетгимиз келади...

Вафодорлик қандай гўзал хислат!..

Шундай шахслар борки, улар билан гаплашаётганингда соат стрелкалари тўхтаб қолишини орзу қиласан!!!    
    
    

Дунёда ота-онадан кўра ишончли дўст йўқ экан ва бўлмаса ҳам керак...    
Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агарда сени ростлик ўлдирса ҳам. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
Дарахтларга ўз мевасининг оғирлиги сезилмаганидек, инсонга ҳам ўз айблари кўринмайди. Шунинг учун ҳам у фақат бошқаларнинг камчиликларини кўраверади.    
Бандасини севгисида азоб, Роббини муҳаббатида роҳат бор!    
То бир кишининг ўрнига ўзингни қўйиб кўрмагунингча унинг муаммосини ҳис қила олмайсан.    
Мусибат пайтидаги сабр иймон деб аталади.
Таом тановвул қилиш пайтидаги сабр қаноат деб аталади.
Бировнинг сирини сақлаш пайтидаги сабр китмон (яшириш) деб аталади.
Дўстликни сақлаш учун сабр қилиш вафо деб аталади.
Муваффақиятни ору қиладиган кишилар ҳам бор. Уни рўёбга чиқариш учун тонгда барвақт турадиган кишилар ҳам бор...
Бугунги кунда дуч келаётган кўп муаммоларимизнинг ечими - илмдир. Илмсизлик, жоҳилликдан қутилишга ҳаракат қилмас эканмиз, муаммолар гирдобидан ҳам чиқолмай, ботиб ётаверамиз.
Қандай бўлсанг, шундай кўрин! Қандай кўринсанг, шундай бўл!
Аллоҳим, бизга ҳам солиҳ-солиҳа, кўрганда кўз қувонадиган, қиёмат куни бошимизга иззат тожини кийишимизга сабабчи бўладиган зурриёд ато эт, омин!!!
Кўпчилигимиз, жим турган бўлишига қарамасдан, шердан қўрқамиз. Лекин тинмай вовуллаб турган итларни бир нечта тош билан жим қилиб қўя оламиз. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ
Намоз ўқимасдан "қалбим пок" дейдиган одам дунёдаги энг катта ёлғончидир.    
Намоз ўқиш мусулмон кишининг ҳар кунлик қиладиган ишларининг энг муҳими бўлиши керак.    
Намозсиз умуман ҳаёт йўқ!    
Салафи солиҳлар, буюк олимлар елкалари яғир бўлиб, тиззалари шилиниб илм талаб қилишган. Доктор Одил Фалаҳ
Мен ҳеч бир нарсага ўтказиб юборган дақиқаларимга надомат қилганчалик надомат қилмадим. Доктор Одил Фалаҳ
Биз кўп илмдан кўра бироз одобга муҳтожмиз.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи    
Аллоҳдан қўрқиб йиғлашим ва кўз ёшларимнинг юзимдан оқиб тушиши мен учун ўзимнинг оғирлигимдаги олтинни садақа қилишимдан яхшироқдир. Каъбул Аҳбор

Аллоҳдан қўрқиб кўз ёши тўкишим мен учун минг динорни садақа қилишимдан яхшироқдир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо
Инсон Қуръондан иймони ва тақвоси миқдорича маъно олади.    

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz