Ташаккурнома ва дуо сўраб |
|
19.02.2015 й. |
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!
Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин! “hilolnashr.uz” сайтидан бир неча китобларингизга буюртма берган эдим. Алҳамдулиллаҳ, кеча барчаси етиб келди. Беҳад қувондим. "Диний кутубхона"миз яна саккизта китобингиз билан тўлди. Аллоҳ насиб қилса, бошқа китобларингизни ҳам оламиз. Аввало, ҳалқимизнинг маърифати ривожи йўлида қилаётган хайрли ишларингиз учун Аллоҳ дунё ва охиратингизни обод қилсин, қолаверса, “hilolnashr.uz” сайти жамоасининг китобхонларга тақдим этаётган қулайликлари учун Аллоҳ улардан рози бўлсин. Устоз, Аллоҳ таолодан бу китобларни ўқиб, ундаги масалаларга амал қилиб, бошқаларга етказиб, сиз каби илму-маърифати юксак, динда фақиҳ, аҳли солиҳ инсонлардан бўлмоқлигимизни сўраб дуо қилсангиз! Жавоб: Аллоҳ таоло сизларга ўхшаш мухлис бандаларининг сонини ва сифатини зиёд қилсин!
|