Силаи раҳм умрни зиёда қилади Принтер учун
01.04.2015 й.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан асари кўп қолишини яхши кўрса, силаи раҳм қилсин», – дедилар».
Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини Аллоҳ таоло кенгайтириб қўяр экан, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга, ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Ушбу ҳол силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади.
Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Силаи раҳм жуда зарур иш экани.
2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши.
3. Силаи раҳм эгасининг ортидан яхши ном қолишига сабаб бўлиши.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort