«Ҳилол» тақвимининг нишона сони «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг янги нашри - «Ҳилол» тақвимининг нишона сонини тақдим этади. Ушбу тақвимнинг ҳар сонида уч ойлик милодий ва ҳижрий саналар ва юртимиз шаҳарлари учун намоз вақтлари билан бирга қизиқарли ва фойдали маълумотлар билан ҳам танишиб борасиз, иншааллоҳ. Яхши ниятлар, эзгу умидлар билан тақвимимизни ҳилол, яъни янги ой деб атадик. Халқимизда янги ойни кўриб, хурсанд бўлиш ва эзгу дуолар қилишдек гўзал одат бор. Ана шу одатга кўра, ушбу «Ҳилол»ни ҳам кўриб, шод бўласиз, ушбу нашрнинг давомли, хайрли ва барчамизга манфаатли бўлишини сўраб, дуолар қиласиз деган умиддамиз.
Номи: «Ҳилол тақвими» 1-сон (Рамазон, Шаввол, Зудқаъда - 1436) Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти Сана: 2015 Ҳажми: 96 бет ISSN: 92181-8290 Ўлчами: 70×100 1/32 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2325-сонли тавсияси ила чоп этилган Мурожаат учун телефонлар: Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27 Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22 Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212 Асака шаҳри: (+99890) 621 2369 Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215 Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99 Денов шаҳри: (+99890) 9951341 Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880 (Иш вақти 09:00 - 17:00)
|