Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Пешқадамлар розияллоҳу анҳум» деб номланган 24-жузи қайта нашр этилди. Азиз китобхон, саҳобаи киромларнинг фазилатларига бағишланган жузлардан аввалги иккитасида тўрт рошид халифаларнинг ҳаётлари ва фазилатларини халифалик тартиблари бўйича ўрганиб чиқилди. Ундан кейинги жузда эса, жаннат башорати берилган ўн кишининг тўрт рошид халифалардан кейинги олтиталари ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан бўлган зотлар билан танишиб чиқилди. Энди ушбу жузда муҳожир саҳобалар ҳаётлари билан танишишиб чиқишингиз мумкин. Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 24-жуз. Пешқадамлар розияллоҳу анҳум
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси Сана: 2015 Ҳажми: 464 бет ISBN: 978-9943-4448-4-3 Ўлчами: 84×108/32
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3307-сонли тавсияси ила чоп этилган
Мурожаат учун телефонлар: Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27 Наманган шаҳри: (+998 90) 322 25 22 Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212 Асака шаҳри: (+99890) 621 2369 Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215 Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99 Денов шаҳри: (+99890) 9951341 Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880 (Иш вақти 09:00 - 17:00) www.hilolnashr.uz Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин: Набий алайҳиссаломнинг мавлолари Зайд ибн Ҳорисанинг фазли Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг фазли Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳунинг фазллари Мусъаб ибн Умайр ал-Қурайший розияллоҳу анҳунинг фазллари Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг фазли Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг фазллари Абу Ҳузайфанинг мавлолари Солим ал-форсий розияллоҳу анҳунинг фазли Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳунинг фазли Амр ибн Осс розияллоҳу анҳунинг фазллари Холид ибн Валид ал-Қурайший розияллоҳу анҳунинг фазли Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг фазллари
Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳунинг фазллари
|