Имоми Аъзам (р.а)нинг зукколиги Принтер учун
26.07.2015 й.
Вакиъ ибни Жаррох (р.а) дан ривоят қилинади:                             
Кунларнинг бирида Имоми Аъзам (р.а) нинг хузурларига бир аёл киши келди. Норози охангда деди: Менинг акам вафот этди ундан олти юз дирхам мерос қолди шундан менга бир дирхам мерос тегди деб, мерос тақсимотини адолатсизлик билан бўлганини изхор қилмоқчи бўлди. Шунда Имоми Аъзам (р.а) у аёлдан меросни ким тақсим қилди?- деб сўради. У аёл Довуди Тойи деб жавоб берди. Шунда Имоми Аъзам (р.а) меросни тўғри тақсим қилибди деди. Ва аёлга  саволлар бера бошлади.
Ана шу вафот этган акангизни иккита қизи қолганми деди?
 Аёл: ха қолган деди.
Имоми Аъзам (р.а): Оналари хам хаётми? деди.
Аёл: Ха хаёт дади.
Имоми Аъзам (р.а): ва битта аёли хам борми? деди.
Аёл: Ха бор деди.
Имоми Аъзам (р.а): Ва ундан ташқари вафот этган акангизни ўн иккита ака-укалари бор, тўғрими? деди.
Аёл: Ха тўғри деди.
Имоми Аъзам (р.а): Ва яна ундан ташқари биргина сиз қолдингиз тўғрими? деди.
Аёл: Ха тўғри деди.
    Шу саволлрдан сўнг Имоми Аъзам (р.а) ана шу олти юз дирхам меросни қандай тақсим қилинганини айтиб берди. Вахоланки ўша аёл Имоми Аъзам (р.а)га булар тўғрисида бирор нарса айтмаган эди. Имоми Аъзам (р.а) ўзининг илм тафаккури ва чуқур ақл идроки билан бу масаланинг ечимини мохирлик билан фахимлаган эди.
   Кейин ўша аёлга деди: қолган иккита қизларига мероснинг учдан икки қисми тегади. (Олти юзни учдан икки қисми тўрт юз булади.) Оналарига меросни олтидан бири тегади. (олтидан бир қисми юз бўлади юқоридаги тўрт юз билан беш юз бўлади.) Вафот этган акангизни жуфти халолига мероснинг саккиздан бир улуш тегади. (саккиздан бири етмиш беш бўлади юқоридагилар билан беш юз етмиш беш бўлади.) Ва қолган ўн иккита ака-укаларига меросдан икки дирхамдан тегади. (ўн иккита акасига икки дирхамдан текса йигирма тўрт дирхам бўлади юқоридагилар билан беш юз тўқсон тўққиз дирхам бўлади) Ана шунда сизга меросдан қолган бир дирхам сизнинг улушингиз бўлади, деб жавоб берган экан. Имоми Аъзам (р.а)нинг бу берган жавобларини атрофидаги эшитиб ўтирган барчалари хайратдан ёқа ушлашган экан.

“Еттичинор”  масжиди имом хатиби:  М Қосимов.
“Мустахкам”  масжиди имом хатиби:   С Арипов.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri