“Саводул аъзам”дан ажралмаслик лозимлиги Принтер учун
15.09.2015 й.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга умматларининг етмиш уч фирқага бўлиниб кетишлари билдирилган. Бу ҳақида у зот шундай хабар берганлар:  
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ « تَفَرَّقَتِ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ أَوِ اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَالنَّصَارَى مِثْلَ ذَلِكَ وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِى عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً  رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Яҳудийлар етмиш бир фирқага ёки етмиш икки фирқага бўлиниб кетганлар. Насронийлар ҳам ўшанча (фирқага бўлиниб кетишган). Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади”. Термизий ривоят қилган.
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса шундай дейилган:
 وَإِنَّ بَنِى إِسْرَائِيلَ تَفَرَّقَتْ عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِى عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ مِلَّةً كُلُّهُمْ فِى النَّارِ إِلاَّ مِلَّةً وَاحِدَةً قَالُوا وَمَنْ هِىَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ مَا أَنَا عَلَيْهِ وَأَصْحَابِى
 “Албатта Бани Исроил етмиш икки миллатга бўлиниб кетганлар. Умматим етмиш уч миллатга бўлинади, фақат битта миллатдан бошқа барчаси дўзахда бўлади”, дедилар. Шунда (саҳобалар): Эй Аллоҳнинг Расули улар ким? дейишди. У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, дедилар.
Ушбу ҳадиси шарифда фақат битта миллат тўғри йўлдан оғишмасдан нажот топишлари хабар берилган. Бу миллатнинг қандай сифатда бўлиши қуйидаги бошқа бир ҳадисда хабар берилган:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى الله عَليْهِ وسَلَّمَ ، يَقُولُ : إِنَّ أُمَّتِي لاَ تَجْتَمِعُ عَلَى ضَلاَلَةٍ ، فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلاَفًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الأَعْظَمِ.    رَوَاهُ ابْنُ مَاجَةَ
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Умматим асло залолат устида жамланмайди. Шунинг учун қачон ихтилоф кўрсаларинг “саводул аъзам”ни лозим тутинглар”, деётганларини эшитдим”. Ибн Можа ривоят қилган.
“Саводул аъзам” калимаси “Улкан жамоат” маъносига тўғри келади.  
Демак, мазкур ҳадиси шарифларга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам кўплаб фирқаларга бўлиниб кетадилар. Аммо уларнинг ичидан фақат биттаси у зотнинг ва саҳобаларининг ҳамда уларга эргашганларнинг йўлларини маҳкам ушлаган бўладилар. Бу зотлар умматнинг “саводул аъзам”и яъни, аҳли сунна вал жамоа бўладилар. “Саводул аъзам”дан ажралмаслик барча умматларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари ҳисобланади. Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бири Абул Қосим Ҳаким Самарқандий “Саводул аъзам” номли асарларида ҳадиси шарифда хабар берилган “Саводул аъзам”нинг олтмиш иккита хислатини баён қилган.    
Баъзи уламолар ҳадиси шарифда хабар берилган етмиш икки фирқанинг асли еттита фирқага тақалади, деганлар ва уларни номма-ном келтирганлар:
1.    Муътазила фирқаси. Бу фирқанинг ўзи йигирма фирқага бўлиниб кетган;
2.    Шиа фирқаси.  Бу фирқанинг ўзи ҳам ўзаро йигирма иккита фирқага бўлиниб кетган;
3.    Хавориж фирқаси. Бу фирқанинг ўзи ҳам йигирма фирқага бўлиниб кетган;
4.    Нажжория фирқаси. Бу фирқанинг ўзи учта фирқага бўлиниб кетган;
5.    Жабария фирқаси. Бу фирқа бандаларга ихтиёр берилганини инкор қиладиган ягона фирқа бўлган;
6.    Мушаббиҳа фирқаси. Бу фирқанинг ўзи бешта фирқага бўлиниб кетган;
7.    Ҳулулия фирқаси. Бу фирқа ҳам камчиликни ташкил қиладиган битта фирқа бўлган.
Ушбу ҳисобга кўра, мазкур фирқаларнинг умумий адади етмиш иккита бўлади ва бу қарашни айтган уламоларнинг наздида булардан кейин чиқадиган фирқалар ҳам аслида ушбу фирқалардан бирига мансуб бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ихтилофлардан сақланиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва  саҳобаи киромларнинг йўлларида доимо собитқадам бўлиб боришга муваффақ қилсин.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин.

Абдулқодир Абдур Раҳим



 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri