Яна бир китобимиз «Йилнинг энг яхши китоби» танлови ғолиби бўлди Принтер учун
18.11.2015 й.

tanlov1


Бугун, 18 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ўзбекистон матбуоти» V Миллий кўргазмаси иш бошлади. 

Ушбу кўргазмада Ўзбекистон аҳборот агентлигига қарашли барча газета-журналлар, нашриёт ва босмахоналар, даврий босма нашрлар, нашриётлар ва электрон оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. 

Тадбир доирасида нафақат маҳсулотлар ва хизматлар намойиш қилинади, балки турли тақдимотлар, учрашувлар ҳам ўтказилади, жумладан, йилнинг энг яхши китоби каби танлов якунлари ҳам эълон қилинади. 

Кўргазманинг бу йилги тантанали очилиш маросимида ҳам «Йилнинг энг яхши китоби» V республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, эълон қилинди. Ана шу ғолиблар орасида «Ҳилол-нашр» нашриётимизнинг ҳам эътироф этилиши ғоятда қувонарлидир. Унда «ижтимоий-сиёсий адабиётлар» номинацияси бўйича фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Очиқ ҳат» китоби ҳамда унинг «Открытое послание» деб номланган русча таржимаси кўргазманинг II даражали дипломи билан тақдирланди. 

Аллоҳ таоло устозимизни Ўз раҳматига олсин, барча мухлисларимизга ушбу мукофот муборак бўлсин.

 

tanlov2 


 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort