Ҳамкорликка таклиф қиламиз Принтер учун
01.01.2016 й.
 

 

  «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг!»

(Моида сураси, 2-оят)

 

Бандаларини яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорликка чорлаб, икки дунё саодати йўлини кўрсатган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Инсониятни яхшилик ва тақво йўлида бирлаштириб, уларга бу борада йўлчи юлдуз бўлган, бу дунёда ҳидоятчимиз, у дунёда шафоатчимиз, набийимиз, расулимиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотларимиз бўлсин!

 

Забардаст олим, устоз, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бутун умрларини, куч-қувватларини илм-маърифат, зиё тарқатишга бағишлаб, «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш; Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш; исломий маърифат таратиш; салафи солиҳ — улуғ мужтаҳидларга эргашиш; кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш; диний саводсизликни тугатиш; ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш; мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» шиори остида Ислом динига, бутун дунё мусулмонларига, ўзбек халқига фидокорона хизмат қилдилар.

Шайх ҳазратлари чинакам мўмин, ҳақиқий мусулмон сифатида нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё минтақасида, Ислом оламида, бутун дунёда тинчликни сақлаш, Исломнинг асл моҳиятини танитиш, этноконфессионал зиддиятларнинг олдини олишда, дин ниқоби остидаги радикализм ва экстремизмга қарши курашда фаол иштирок этдилар, ўз асарларининг бошқа тилларга таржима қилинишига алоҳида эътибор қаратдилар. Ҳозиргача устозимизнинг китоблари рус, қозоқ, қирғиз ва бошқа қатор тилларга таржима қилинди ва қилинмоқда, қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда, интернет орқали бутун дунёга тарқалмоқда. Айни пайтда, юқорида айтиб ўтилган хатарли ҳолатлар тобора кучайиб бораётган қўшни давлатлардан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларини чоп этиш, таржима қилиш борасида кўплаб илтимослар келиб тушмоқда.

Иншааллоҳ, устозимиздан қолган улкан илмий меросни нафақат минтақамизда яшовчи халқларнинг тилига, балки рус, инглиз, форс, немис каби кўплаб бошқа тилларга ҳам таржима қилиш ниятимиз бор.

Шайх ҳазратлари бирор мавзуда китоб таълиф қилиш ёки таржима қилиш маслаҳати билан келган кишиларга аввал бу борадаги олдин қилинган ҳаракатларни ҳамда шу кунда олиб борилаётган ишларни ўрганишни тавсия қилар эдилар. Шундан сўнг, ўша иш мусулмонлар учун манфаатли деб топилса, холис ният билан унга қўл уришни маслаҳат берар, акс ҳолда бошқа иш қилишни таклиф қилар эдилар. Бундан асосий мақсад етарлича ўрганилган мавзу ёки аввал таржима қилинган асар бўлса, унга ортиқча вақт ва меҳнатни сарфламаслик эди.

Бинобарин, китобларимизнинг таржимаси мазкур шаклда ташкил қилинмаса, баъзи тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Жумладан, бир неча таржимонлар бир-биридан бехабар ҳолда бир китобнинг устида иш бошлаб қўйган ҳолатлар ҳам бўлди. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳам таржимани бошлашдан аввал биз билан боғланиб, ташкилий масалалар келишиб олинса, холис ният билан, маслаҳат билан, дуолар билан иш бошланса, мақсадга мувофиқ бўлур эди.

Шу муносабат билан ҳозирда устозимизнинг асарларини таржима қила бошлаган ёки бу ишга қўл уриш ниятида бўлган азизларимиздан биз билан алоқага чиқиб, боғланишни илтимос қиламиз. Шунда қилинаётган ва режалаштирилаётган ишлар мувофиқлаштирилиб, янада манфаатлироқ бўлади, деган умиддамиз.

 

Мақсадимиз:

Илмий меросни омонат ила етказиш.

Бир китоб устида бир-биридан бехабар ҳолда бир неча киши иш олиб боришининг олдини олиш.

Тажрибали мутахассисларнинг маслаҳатларидан фойдаланиш.

Бу мерос Аллоҳнинг дини ва шариатига алоқадор бўлганлиги учун унинг таржимаси аҳли илмлар назорати остида бўлишини таъминлаш.

Асарнинг якуний, хато-камчиликлари тузатилган нусхасини таржима қилиш.

Тайёр арабий матнлардан фойдаланиш.

 

Шу муносабат билан, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти

шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг

китобларини бошқа тилларга таржима қилиш

ҳамда хорижий давлатларда бу китобларнинг

чакана ва улгуржи савдосини ташкил қилиш

бўйича жисмоний ва юридик шахсларни

ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ

 

Китобларимизни таржима қилиш ҳамда китоб ва медиамаҳсулотларимизнинг савдосини ташкил қилиш, уларнинг экспорт ёки импортини амалга ошириш бўйича барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:

 

www.hilolnashr.uz

info@hilolnashr.uz


 Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фидокорона меҳнатларига, дин йўлидаги, эл-юртнинг тинчлиги, Ватан равнақи йўлидаги улкан хизматларига улкан ажру мукофотлар ато этсин, уламоларга ваъда қилган беҳисоб неъматларига буркасин!

Роббимиздан сўраймизки, устозимизнинг илмий меросини ўрганиш, ўргатиш ва тарқатиш борасидаги барча саъй-ҳаракатларимизга Ўзи мададкор бўлиб, бу дунёда бардавом қилсин, ривожу баракасини берсин, оқибатини гўзал қилиб, у дунёда ажру мукофотини кўпайтириб берсин! Омин!


 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort