Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари Принтер учун
02.01.2016 й.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми?» – дейилди.
«Ҳа. Кўпинча у зот Бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришар эдилар. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишарди. Кулар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар»,– деди».
Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жимликлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солсанг, кўзларига сурма суртилган, дер эдинг. Ҳолбуки, сурма бўлмасди».
Яъни, киприкларининг қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эди.

Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Иккисини Термизий ривоят қилган.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort