Ислом террор эмас антитеррордир!!! Принтер учун
07.04.2016 й.
Барчамизга маълумки бугунги кунда ислом ёки мусумлон деганда ғарб халқларининг фикри 2001-йил 11 сентабр воқеаларидан сўнг бир хил яъни “улар терроситлар”. Савол туғилади нега айнан 11 сентабр ҳодисасидан сўнг ғарбнинг исломга бўлган “муносабати” ошди? Нега айнан ўша ҳудкушликдан сўнг мусулмон деганда фақат террорчи тушунила бошлади ?
1993-йилдан бери АҚШнинг Гарвард Университети профессори Самуел Ҳантингтон ўзининг “Свилизациялар тўқнашуви” деб номланган назариясини олға суриб келмоқда. Унинг фикрича дунёдаги рўй бераётган урушларнинг аксарига диний қарашлар “сабаб” қилиб кўрсатилар экан . Агар тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак икки давлар орасида ёки бўлмасам икки миллат орасида можарони келтириб чиқариш учун диний ақийдани асосий сабаб қилиб кўрсатиш учинчи томон учун жуда осон ва “арзонга тушади”. Профессорнинг мана шу ғояси кейинчалик эгизак биноларни портлатган шахслар террористлар эмас балки, мусулмон террорчилар деб аташ ва бу “ҳақиқат”ни бутун АҚШ халқига тушунтуриш жуда осон кечди. Натижада Америка Қўшма Штатлари Афғонистон ёки бўлмасам Ироқга бемалол кириб борди. Бу ғоя кутилган натижани керагидан ортиқчаси билан берди. Аммо бу билан Америка халқи 1,5 миллиардга яқин бўлган ислом оламига бошқача кўз билан қарай бошлади. Агар 2001-йилдаги ингилиз журнал- газеталарига бир наз
ар ташлайдиган бўлсак “ислом террористи” бундоқ қилди, “мусулмон киши бундай қилди” деган хабарлага кўзимиз тушади. Гўёки терроризм исломнмг асл ғоясидек, гўёки террор мусулмонларнинггина орасидан келиб чиққандек.
Хўш! Ростдан ҳам бу қарашларнинг тарихи исломга етиб борадими ? ёки бўлмасам Насроний, яҳудий ва бошқа “назариялар”да террор кузатилмаганми ?
Тарихга назар:
Терроризмни тадқиқ қилиш бўйича мутаҳассис Э.И.Степанов бу масалда қуйидагиларни айтади: “Унинг бошланиши, одатда, ХВИИИ асрдаги франсуз револютсасига ҳамда 1917 йилда Россияда содир бўлган револютсасига олиб бориб тақашади. Аслида терроризм жуда қадим замонда бошланган, амалёти эса турли шаклларда хилма-хил тарихий даврларга ва кўплаб сиёсий оқимларга хосдир”.
Э.И.Степановнинг террор ҳақидаги фикри ислом терроризм эмаслигини яққол исботлаб турибди. Сўзимизни янада қувватли қилиш учун яна бир далил келтириб ўтсак:
1. Фиръавнлар даврида мисрда террор мисрликларниг ўзига қарши ҳам, қул қилиниб, нил соҳилларига кўплаб ҳайдаб борилган халқларга қарши ҳам кенг қўлланилган.
2. Рим сивилизацияси ўзининг “террорчлик анъаналарига” эга бўлган, бу ҳақда тарихда аниқ-тиниқ маълумотлар сақланиб қолган.Яъни римликлар босиб олган ерларини талаш ва аёвсиз террор йўли билан инсонларни қиличдан ўтказган.
3. Миллоддан аввалги даврларда Ҳиндистон ва Хитойдаги айриб маҳфий жамиятлар ҳам сиёсий ва радикал терордан “унумли” фойдалана бошлашган. Ҳиндистонда “бўғувчилар” ташкилоти иш олиб борарди, улар ўз қурбонларини ингичга ипак чилвирлар билан бўғиб ўлдиришарди.
Мана азиз бродарлар террорнинг асл келиб чиқиш тарихини қисқача ўрганиб чиқдик!
Тарихдаги бундай воқеалардан шуни билишимиз мумкунки Террор Исломга буткул бегона “ғоя”дир
Шу ўринда яна савол туғилади ! Ислом дини бузғунчлик, ҳудкушликларга қандай муносабатда ? Ҳозирги кунда Мукаммал динимиз антитеррор ишларини олиб боряптими?
Ислом дини пайдо бўлганидан то шу пайтгача одамларни қўрқитиш, суйиқаст қилиш, ўғирлаш ишларини қоралаб бунга қарши жиддий курашган. Кейинчалик йиллар давомида ислом ёйила бошлаб, бутун араб олами, форс кўрфази давлатлари, туркий миллатлар Ислом Халифалигига ўтгач ҳам ҳар бир мусулмон ўз диндошига ва бошқа дин вакилларига адоватда бўлмаслик, аҳл-иноқ бўлиб яшаш қонун даражасига кўтарилган. Шаръий нуқтаи назардан айтсак, насронийлар ва яҳудийларларниг барчаси 1400 йил муқаддам берилган аҳднома асосида яшаб келишаётган эди. Лекин “Жиҳод”, “Шаҳидлик”, “Ҳижрат” сўзларни ўзларига шиор қилиб олган террористлар сал кам бир ярим минг йилдан буён амал қилиниб келинаётган аҳдга қарши юришди. Тўғри террористлар умуман мусулмон кишилар эмас демоқчи эмасмиз, бироқ ўзини “ҳақиқий” мусулмонман деб атаётган жоҳиллар комил,Аллоҳ таолло ва унинг пайғамраига эргашадиган, пайғамбаримиз(с.а.в) айтганларидек ҳақиқий мўмин эмас.Бу сўзимизнинг исботи сифатида Росули Акрам (с.а.в
)нинг биргина ҳадиси шарифлари кифоя.Набий(с.а.в):” Мусулмон киши мусулмонлар унинг тилидан ҳам ва қўлидан ҳам озор чекмайдоган кишидир”, - деб марҳамат. Бу ҳадисни шарҳлаш, тушунтиришга ҳожат йўқ менимча. Чунки азиз ўқувчимиз нега бу ҳадисни келтирганимизни тушундилар.
Ҳозирги таҳликали воқеалар рўй бераётган таҳликали замонда Ислом дини антитеррор ишларини жадаллик билан бошлаб юборган. Бу иш қўлга қурол олиб бузғунчи жоҳилларга қарши курашиш билан эмас балки, мусулмон умматининг етук уламоларининг уларга қарши йўллаган даъватлари, мавъизалари, очиқ хатлари ила бўлмоқда. Камина толиби илм дунё уламоларининг террористлатга хусусан ИШИД ташкилотига йўллаган “Очиқ хат”ини ўқиб чиқиб шуни найтишим мумкинки олимларимиз ҳудкушлара қарши яхшигина “очиқчасига” илмий зарба йўлладилар.Дунё таниган улуғ шайхлар исломга тил теккизишига ҳаққи йўқ бўлган террористларга қарши исломнинг ҳақиқий жамолини кўрсатишга қилишди.126 та турли жойдан келган олим зотлар жам бўлишиб бир ёқадан бош чиқаришди. Бундай илмий тадбирлар ўтказилиб келинган ва келинмоқда, раддиялар берилган ва берилмоқда, уларга қарши китоб ва рисолалар ёзилган ва ёзилиб келинмоқда.
Мана шу сай-ҳаракатларга қаттиқ жидди-жаҳд қилаётганлари минглабдир.Улардан баъзиларнини сиз азиз ўқувчига ҳавола этамиз :
Шайх Воҳид Абдулжавод – Фатво кенгаши.Дорул-ифто,Миср.
Профессор, шайх Шавқий Аллом ҳазратлари.Миср оилй муфтийси.
Профессор, шайх Абдунносир Абул Басол. Ярмук университети профессори, Урдун.Ал-Ҳабиб Муҳаммад Лутфий бин Али ибн Яҳё. Ислом даъватчиси, Индонезия.
Марҳум, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.Ал-Ҳанафий,Исломий даъватчи кўплаб, халқаро исломий ташкилотлар аъзоси, собиқ Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар идораси Муфтийси, 100дан ошиқ китоблар муаллифи,Ўзбекистон.
Шайх Маҳмуд Аъсад Маданий. Ҳинд уламолар жамиятининг Бош котиби, Ҳиндистон.
Профессор Муҳаммад Мухтор ал-Маҳдий. Ал-Азҳар исломий тадқиқотлар профессори, “Шаръий жамият” раиси, Миср.
Профессор Саъдуддин ал-Ҳилолий. Қиёсий фиқҳ кафедрасди мудири, Ал-Азҳар Университети, Миср.
Юқоридаги кўзга кўринган етук уламоларимиз кўплаб топилади, аммо биз шулар билан чикинамиз.
Ҳурматли ўқувчи бродарим! Биз бу мавзуда қанча кўп гапирсак шунча оз, шунинг учун ҳам барчамиз Муқаддас бўлган дини Исломни асраб авайлашга бир ёқадан бош чиқаришга ҳаракат қилмоғимиз керак. Бу ҳаракат эса ҳар бир мусулмон инсон ўзини, ўз оиласини бизга бегона бўлган ифлос ғоялардан авайлашлик ила бўлади.

“Саййид муҳйиддин маҳдум”ўрта махсус ислом  билим юрти мударриси Ҳабибуллоҳ домла

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri