Неъматлар шукронаси Принтер учун
03.07.2016 й.

Аввало сизу бизни Ўз фазли ва карами ила яна бир бор Рамазону шарифга саломат етказган Аллоҳга ҳамд айтган ҳолда бу муборак ибодат ойига муваффақ қилгани билан Сиз азизларни муборакбод этамиз. Зеро, ўтган йили биз билан бирга бўлган кўпгина яқинларимизга бу йилги Рамазоннинг неъматларидан баҳра олиш насиб қилмади. Аллоҳ таоло барчаларини раҳматига олган бўлсин. Аллоҳ таолодан умид қиламизки, минглаб хатоларимиз бўлишига қарамай, Рамазонда қилаётган амалларимизни Ўз фазлу карами билан қабул қилгай. 

Ибодатнинг тавфиқи учун Аллоҳ таолога шукр қилиш лозим

Гоҳида Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила адо этаётган ибодатларимизни қадрламай, уларга беэътибор бўламиз. «Бу ибодатларнинг ҳаққини мукаммал адо эта олмаймиз, одобларига тўла риоя қилолмаймиз», деган гумону васвасалар билан ушбу амални қадрламаймиз. Аллоҳ таоло бу ибодатга тавфиқ бергани учун Унга шукр қилишда нуқсонли бўламиз. Ваҳоланки, бу амални бажаришга бўлган тавфиқ фақат Аллоҳ таоло тарафидандир, У Зотнинг карамидир. Бу жуда катта инъомдир. Шунинг учун ҳар бир мўмин бу тавфиқнинг қадрига етиши керак. Масалан, намозлар борасида «Ҳарқалай, масжидга бориб, ётиб-туряпмиз-ку» деган ҳафсаласиз жумлалар қулоққа кўп чалинади. Лекин ёдда сақлаш керакки, бу гаплар шукр ва қадр қалималари эмас. Бундан эҳтиёт бўлиш керак. Аввало, Аллоҳ таолога Ўзига сажда қилишга тафвиқ бергани учун шукр қилиш лозим. Биз Рамазонда рўза тутамиз, таровиҳ ўқиймиз, Қуръони Каримни тиловат қиламиз. Шубҳасиз, қай бир жиҳатларда хато-камчиликлар содир бўлади. Аммо ихлос билан амалларда давом этаверамиз. Тавфиқ берилмаган қанча инсонлар борки, бу неъматдан бебаҳрадирлар. Уларнинг хонадонларида Рамазон қачон кириб, қачон тугагани ҳам маълум эмас. Аллоҳ бизни ўшалардан қилмаганига шукр.
Бугунги кунда амалларимизнинг ихлоссиз бўлиб қолаётганига асосий сабаблардан бири савоб ёки гуноҳ амалнинг натижаси муқаррарлигини унутиб қўйганимиздир. «Пайнет»га пул тўлаймиз-у, ҳисобимизга фалонча пул тушганига юз фоиз ишончимиз комил бўлади. Уяли телефонда чет эл билан узоқроқ гаплашиб юборсак, ҳисобимиздан анчагина пул ечиб олинишини аниқ биламиз. Аммо солиҳ амал қилсак, ҳисобимизга ажру савоблар ёзилишига, ёмон иш қилсак, номаи аъмолимизга гуноҳлар ёзилишига унчалик ишонмаймиз. Шунинг учун бўлса керак, онадан туғилгандек гуноҳсиз бўлишимиз ваъда қилинган Рамазон рўзасини бир ой тутиб, Фитр байрамида бошқа байрамлардагидек қувонч, шодиёна, шукуҳни ҳис қилмаймиз. Шунинг учун бўлса керак, ғийбат қилиб ҳам, бенамоз бўлиб ҳам, бамайлихотир юраверамиз, ўзимизни чириган гўшт егандек, жаҳаннамда ёниб-куйгандек ҳис қилмаймиз. Ваҳоланки, Аллоҳ таолонинг биру борлигига, охиратнинг ҳақлигига, ҳар бир банданинг охир-оқибат ё жаннатда роҳат-фароғатда бўлиши, ёки дўзахда азоб-уқубатда қолишига иймон келтирганмиз, деб баралла айтамиз.
Бунинг сабаби нима?
Эҳтимол, қилаётган ибодатларимиздан кўнглимиз тўлмаётгандир? Саҳобаларнинг, улуғ зотларнинг қандай ибодат қилганларини ўқиб, ўзимизни уларга қиёслаётгандирмиз? Балки шунинг учун бу ибодатларимиз кўзимизга арзимасдек кўринар? Балки шунинг учун гуноҳларимиз ўзимизга кичик туюлар?

Ибодатдаги хато-камчиликларга истиғфор айтиш

Тўғри, аслида Аллоҳ таолонинг холиқият ва рубубият ҳаққини ҳеч қандай ибодат адо қила олмайди. Бироқ, ҳаққини адо қила олмадик деб ибодатларни умуман ташлаб қўйиш мумкин эмас. Бу иш Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумидлик бўлиб қолади, Ўзи асрасин. Худди шунингдек, гуноҳдан қўрқмаслик ҳам Аллоҳ таолонинг қаҳҳорлигига, жабборлигига ишонмаслик бўлиб қолади. Бундан ҳам Ўзи паноҳ берсин.
Хўш, нима қилиш керак?
Нима қилиш кераклигини ҳам меҳрибон, раҳмли Аллоҳ таолонинг Ўзи айтиб қўйган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз намуналарида кўрсатиб қўйганлар. Биз ибодатларимизда содир бўладиган хато-камчиликлар учун истиғфор айтишимиз лозим.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг одатлари

Cаҳиҳ ҳадисда келадики, Пайғамбар алайҳиссалом намоздан сўнг уч марта: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ» дердилар.

Намоздан кейин истиғфор айтишнинг сабаби

Истиғфорнинг маъноси гуноҳлардан кечирим сўрашдир. Инсон бирор гуноҳ содир қилса, истиғфор айтади. Бирор хатоликка йўл қўйса, кечирим сўрайди. Аммо ҳеч бир гуноҳ содир бўлмаса, нима учун намоздан кейин истиғфор айтилади? Мўмин банда намозни Аллоҳ таолонинг розилиги учун адо этади, аммо бу буюк ибодатнинг ҳаққини тўла адо эта олмагани учун истиғфор айтади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда солиҳ бандаларини шундай таърифлайди: «Улар тунда кам ухлайдилар (яъни тунда намозда қоим бўладилар) ва саҳарларда истиғфор айтадилар».
Ҳазрати Оиша Пайғамбар алайҳиссаломдан сўрадилар: «Бир нарсага ҳайрон бўламан, тун бўйи тик оёқда Аллоҳга ибодат қилиб, сўнг саҳарда нима учун истиғфор айтилади? Қилинган гуноҳлар учунми ёки бошқа нарса учунми?» Шунда Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдилар: «Эй Оиша! Истиғфор тунда қилган ибодатлар учундир, чунки тунда қилинган ибодатлар билан Аллоҳ таолонинг Робблик ҳаққини адо қила олмаймиз, шунинг учун саҳарлари истиғфор айтамиз».

Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатдаги ҳолатлари
Пайғамбар алайҳиссалом туни билан тик туриб ибодат қилганларидан ҳатто оёқлари шишиб кетарди, бироқ шунда ҳам: «Аллоҳим, биз Сенга ибодат қилиш ҳаққини тўлиқ адо қила олмаймиз. Аллоҳим, биз Сенинг маърифатинг ҳаққини тўлиқ адо қила олмаймиз», дер эдилар. Пайғамбар алайҳиссаломки ибодатнинг ҳаққини адо қила олмасалар, биз қандай ҳам адо қила оламиз? Инсон Аллоҳ таолонинг ибодати ҳаққини адо қила олмайди, шунинг учун ибодатдан кейин истиғфор айтамиз. Аллоҳ таолонинг раҳмати шундай кенгки, ибодатдаги хато-камчиликларни кечиргандан сўнг унинг ўрнини ҳам Ўзи тўлдириб қўяди. Шунга Ўзи ваъда берган. 

Аллоҳ таолонинг фахрланиши

Ҳадиси шарифда келадики, мусулмонлар Рамазон ойини тугатиб, ийдгоҳга жам бўлганларида Аллоҳ таоло бу жамоатга қараб, фаришталарга фахрланиб марҳамат қилади. Бир пайтлар фаришталар Аллоҳ таолога: «Сен яратган бандалар ерда фасод тарқатишади», дейишган эди. Бандалар ийдгоҳга тўпланишганда Аллоҳ таоло фаришталарга: «Эй Менинг фаришталарим, айтинглар-чи, агар ишчи ўз ишини тугатса, бунинг мукофоти нима бўлади?» дейди. Фаришталар: «Унинг мукофоти унинг ҳаққини тўлиқ қилиб бериш бўлади», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Қаранглар, булар Менинг бандаларим. Мен уларнинг зиммасига бир ишни юклаган эдим. Улар Рамазон ойида уни тўлиқ бажардилар. Бугун эса ҳузуримда жам бўлиб, дуо қилишяпти. Менинг иззатимга, жалолимга, карамимга, улуғлигимга қасамки, бугун Мен уларнинг барчаларини мағфират қиламан. Мағфират қилибгина қолмай, балки хато-камчиликларини (ёмонликларини) ҳасанотларга алмаштириб ҳам бераман. Бугун улар ўз ишларини тўлиқ бажариб, жам бўлиб, дуо-истиғфор қиляптилар, шунинг учун улардан содир бўлган хато-камчиликларни кечириб, ҳасанотларга алмаштириб бераман».

Ҳазрат доктор Абдулҳай Орифийнинг хурсанд бўлишлари
Ийд куни доктор Абдулҳай Орифий жуда хурсанд бўлардилар ва шундай дер эдилар: «Аллоҳнинг ваъдасига суяниб, унга умид қилиб айтаманки, биз ғоят бахтли бандалармиз. Бугун Аллоҳ таоло барча гуноҳларимизни кечириб, уларни ҳасанотларга алмаштириб берди. Ибодатларимиз Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлди. Бунинг учун Аллоҳ таолога шукр қилишимиз, хато-камчиликларимиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтишимиз керак. Чунки ҳадисда «Кимки Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», дейилган. Шу ҳадисни эшитгандан кейин ҳам гуноҳларнинг кечирилишида шак-шубҳа қоладими?».

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқнинг сўзлари
Абу Бакр Сиддиқ шундай деганлар: «Ким бирор ишни тугатса, икки калимани айтсин. Шунда шайтон: «У менинг белимни синдирди», дейди. Бу икки калима «Алҳамдулиллаҳ» ва «Астағфируллоҳ»дир. Намоз ўқиб бўлгач, дарҳол «Алҳамдулиллаҳ. Астағфируллоҳ» деб олгин, шунда шайтон: «Бу одам менинг белимни синдирди» дейди».

Шайтоннинг ҳийласи
Ибодат борасида шайтоннинг ҳийласи икки хил бўлади:
Биринчи. Шайтон бандани ўз ибодати билан кибрланишга мубтало қилади. Оқибатда банда Аллоҳнинг катта бир ибодатини бажариб қўйгандек, фахрлана бошлайди, ўз амалига бино қўйиб, манмансираб қолади. Агар шу пайтда «Алҳамдулиллаҳ» деса, бу лафз шайтоннинг белини синдиради, чунки банда қилган амалининг тавфиқини Аллоҳдан деб билиб, Аллоҳга қайтган бўлади.
Иккинчи. Шайтон банданинг ибодатидаги хато-камчиликларни пеш қилиб, инсоннинг қалбини ғаш қилади, унинг кўнглида маъюслик, маҳзунлик ҳиссини уйғотади. Ҳатто инсонга бир умр: «Намознинг ҳаққини тўлиқ адо қилмасанг, намоз ўқишингдан нима фойда?» деб васваса қилади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтганларидек, бунинг давоси «Астағфируллоҳ» калимасидир. Шу билан ибодатдаги хато-камчиликлар тўлдирилади.

Ибодат ҳақида дилдаги шубҳа ва унга жавоб
Бир куни бир шайхнинг ҳузурига бир киши келиб, арз қилди: «Ҳазрат, намозда кўнглимга қайта-қайта ҳар хил хаёллар келади. Қалб бошқа жойда, хаёл бошқа жойда, шаҳвоний ва нафсоний хаёллар бир-бир келиб-кетади. Шундай ҳолатда намозда тик турамиз, сажда қиламиз. Энди бу намозимиз нима бўлади, бузилган бўладими?»
Шайх бу кишини даволаш учун шундай марҳамат қилди: «Биродарим, сенинг бу сажданг ёмон экан, у нафсоний ва шаҳвоний хаёлларга тўла экан. Бундай сажда Аллоҳ таолога муносиб эмас. Сен бу саждангни менга қилгин». Шунда ҳалиги одам: «Худо сақласин! Қандай қилиб сизга сажда қиламан? Мен фақат Аллоҳга сажда қиламан!» деди. Шайх: «Жуда яхши. Демак, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга сажда қилиш жоиз эмас. Ҳа, сажда фақат Аллоҳ таоло учундир. У Зот сенга тавфиқ берди, Унга шукр қил. Миянгга келган хаёллар учун истиғфор айт. Дарҳақиқат, бу сажда фақат ва фақат У Зотга қилинади. Шунинг учун зинҳор саждангни, намозингни ёмон демагин».

Икки амал: шукр ва истиғфор
Демак, сажда фақат Аллоҳ таолога қилинадиган амалдир, шунинг учун уни паст санамаслик, балки содир бўлган хато-камчиликлар учун истиғфор айтиб, шукр қилиш керак. Аллоҳ таоло бирор ибодатни қилишга тавфиқ бериб, сизу биз бу икки амални бажарсак, ин шаа Аллоҳ, Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила бу амални даргоҳида қабул қилади, деб қатъий ишонч билан умид қилиш керак. Аллоҳ таоло бизнинг барча хатоларимиздан, нафсимизнинг ҳар қандай ҳолатларидан воқифдир. У Зот бизга бирор яхши амални қилишга тавфиқ берса, биз фақат шукр ва истиғфорни адо қилишимиз керак.

 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort