Масжид қуриш ҳақида қисса Принтер учун
31.08.2016 й.
 
Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Бидоя ван Ниҳоя” номли китобларининг масжидлар масъаласида бир қиссани зикр қилганлар. 
Тафсир илмида машҳур бўлган Абдураҳмон ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ Хуросонга борганларида, атрофларига талабалар тўпланишган. Одамлар у кишига ёз фаслида қуёш иссиғида, қиш фаслида ёмғир остида намоз ўқишларидан шикоят қилиб, масжид қуриш учун кишилардан эҳсон йиғиб беришларини илтимос қилишган. Шунда буюк олим “Эй Хуросоннинг бой, савдогар аҳли! Ким масжид қуриш учун эҳсон қилади? Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом “Ким Аллоҳ учун бир масжид бино қилса, у гарчи какликнинг уясичалик бўлса ҳам, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуриб беради” деганлар” дедилар. Буни эшитган савдогарлардан бири “Менинг масжид қурганимнинг эвазига Аллоҳ менга жаннатда уй қуриб беришига зомин бўласизми? Кафил бўласизми?” деб сўради. Ибн Абу Ҳотим тўхтаб қолдилар. Халиги одам “Агар менга Аллоҳ жаннатда уй қуриб беришига кафил бўлсангиз, бир қоғозга ёзиб беринг. Хотиржам бўлинг, мен бу масжидни молимдан қуриб бераман” деди. Шунда олим “Аллоҳга таваккул қилдик” дедилар ва “Бу Абдураҳмон ибн Абу Ҳотим фалон ибн фалон учун Аллоҳга кафил бўлишга, Унга яхши гумон қилган ҳолда, агар бу одам масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуриб беради, деб гувоҳлик беради” деб мактуб охирига имзо қўйдилар. Ўша ердагиларнинг барчаси бунга гувоҳ бўлдилар. 
Орадан бироз вақт ўтиб, масжид қуриб битирилди. Ўша кечаси Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ бир туш кўрдилар. Тушларида у кишига “Аллоҳ васиқани амалга оширди, битирди. Бу масжидни қурган кишига жаннатда бир уй қурилганининг хушхабарини бер!” дейилди.    


Манба: islom.uz 
Оиз Қарний ҳикоясидан оққа кўчирувчи 
Нозимжон Ҳошимжон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri