Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 14 аср аввал маълум бўлган Австралиялик олимларнинг кашфиёти Кўпларимиз, жазирама ёзги кунларда иссиқ таом солинган идишимизга ёки янгигина солинган мураббоимизга, кутилмаганда хонага учиб кирган пашша тушиб қолиши холати билан тўқнашганмиз. Кўплар шунчаки бу тўймас ҳашоратни улоқтириб юборадилар, ўта инжиқ (нозик табиатли)лар эса, ўзларини наздида “бузилган” таомдан бутунлай воз кечадилар. Ҳақиқатда эса, бу ҳолатда нима қилиш керак деган саволга, ягона жавобни бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган эдилар ва яқин кунлардаги Австралиялик олимларнинг тадқиқот натижалари эса, “Хар қандай янгилик, яхшигина унутилган эскиликдир” деган ҳаммага маълум ҳақиқатни тасдиқлади холос. Яхшиси, ҳаммасини бирма-бир айтсак. Ҳозирда замонавий илм-фан томонидан 50 000 га яқин заҳарли ҳашаротлар борлиги аниқланган. Бундан ташқари уларнинг кўпчилиги хавфли кассаллик ва вирус ташувчиси ҳисобланади. Сиднейдаги Макуэри номли Австралия университети олим-мутахассислари оддий хона пашшаларини текшириб, улардаги фанга аввал маълум бўлмаган, ўзлари ташийдиган касал қилувчи бактерияларга қарши, шартли “зидди заҳар”ни ишлаб чиқариш ҳусусияти борлигини аниқладилар. Шундай бўлса хам бу ҳақда дастлабки мусулмонларга бундан деярли 1400 йил аввал маълум эди деб ишонч билан айта оламиз. Имом ал-Бухорий ҳазратларининг саҳиҳларидаги Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Агар пашша сизлардан бирортангизнинг ичимлигига тушиб қолса, уни дарҳол (шу ичимликка) ботирсин, кейин олиб ташласин, албатта, унинг бир қанотида касаллик, иккинчисида шифо бордир”, деганлар. Ибн Можа ва Насаийларнинг ҳадис тўпламларида ҳам шу маънодаги ҳадислар бор. Худди шундай хулосага келиш учун Австралиялик олимлар бизнинг давримизда кенг қамровли тадқиқотлар олиб боришди. Тадқиқот объекти сифатида улар томонидан тўрт турдаги ҳашорот ўрганилди: оддий чивин, уй пашшаси, хона пашшаси, папата москити. Ҳашарот оламининг бу вакилларининг ҳар бири турли касал қилувчи микроорганизмлар ташувчиси ҳисобланади, бироқ у микроорганизмларнинг энг кўп миқдори уй ва хона пашшасида борлиги аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра турли хилдаги ижобий (яъни, инсонга ижобий таъсир этувчи) ҳамда салбий (турли касалликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган) замбуруғ ва бактериялар ажратилди. Бундан ташқари икки штамм (микробиологияда: вакцина ва сиворотка ишлаб чиқаришда қўлланиладиган микроорганизм) ва Empusa muscae номли, антибиотиклар ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган паразит замбуруғлар борлиги аниқланди. Маълум бўлган ижобий бактериялардан бири B. circulans юқори ва паст ҳароратларга, кимёвий моддалар таъсирига ҳаттоки нурланишга чидамли эканлиги аниқланди. У эса пашшанинг ўнг қанотида жойлашган экан. Шундай қилиб, гарчи пашша иссиқ ёки совуқ таомга тушсада, фойдали бактериялар ўзларини ижобий хислатларини йўқотишмайди ва инсон учун зарарли барча микроорганизмларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Бу инсон саломатлиги “соқчиси” учун энг “осон ўлжа”, ҳар бир мактаб ўқувчисига биология курсларидан маълум бўлган B. subtilis (сенная палочка) ва S. aureus (стафилококк золотистый) микроблари экан. Бу микроблар эса маълумки, турли хил касалликлар келтириб чиқаради, жумладан, кўз ва тери яғлиғланиши, марказий нерв системаси цистити ва ҳ.к. Бундан ташқари истеъмол молларини тез айнишига сабаб бўлади. Шу сабабли, мусулмонларга кўплаб фойдали маслаҳатлар берган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дастурхонимизга “бехосдан келган” пашшани таом ёки ичимликка тўлиқ ботириш кераклигини таъкидлашларини ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Аниқланишича, ҳашарот танасида яшовчи микроорганизмларни шартли зидди заҳарни ишлаб чиқариши учун маълум озуқавий муҳит бўлиши зарур. Бу ҳолатда, шундай муҳит вазифасини айнан пашша тушган таом ўйнайди. Тажриба вақтида шу нарса қайд этилдики, касаллик келтирувчи бактерияларни йўқ қилувчи энг фаол моддалар, фақатгина суюқлик сўрилгандан кейин замбуруғ ҳужайралари тамонидан ишлаб чиқарилар экан. Шундан сўнг ҳужайра шишади ва ёрилади, натижада унинг ичидаги моддалар чиқиб, зарарли микроорганизмлар йўқ бўлади. Ҳамда, авввалроқ ўтказилган тадқиқотларда олимлар томонидан пашшанинг асосан қорни ва панжаларида мавжуд бўлган кўплаб патологик бактериялар аниқланган эди. Бу бактериялар кўз, нафас йўллари, ошқозон ва таносил, тиф ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шунга қарамасдан, ўшанда ҳам пашшани моддага тўлиқ ботиришдан кейин ижобий бактериялар замбуруғ микроорганизмлари билан бирга юқоридаги касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган микробларни, йўқ қила оладиган антибиотиклар ишлаб чиқариши қайд этилган эди. Бу тадқиқот натижалари олимлар олдида мутлақо янги турдаги антибиотиклар ишлаб чиқариш истиқболларини очиб берди, ахир олдинги антибиотиклар инсон организми уларга кўникиб қолиши оқибатида ўзларига қўйилган вазифани уддалай олмаяптилар. Биз оддий инсонларга эса кундалик ҳаётимизда, ҳадислар тўпламларига тез-тез қараб туришимиз зарурлиги таъкидланади. Балки, шунда сизни қийнаётган яна бир саволга, Пайғамбаримизнинг саллаллоҳу алайҳи васаллам фойдали маслаҳатларини топиб оларсиз. Манба: islom.uz Таржимон: Ойбек Саттор
|