Чиқинди машинасидаги қоидалар Принтер учун
19.10.2016 й.
  

Шайх Али Тантовий айтадилар: Бир куни ёлланма такси билан вокзалга йўл олдик. Таксичи кўчада йўл қоидаларига риоя қилиб кетар эди. Йўлнинг ўнг томонидаги машина кутилмаганда олдимизга ўтиб олди. Такси ҳайдовчиси олдидан тезлик билан ўтиб, уни сиқиши таъсирида машина талофат кўришига сал қолди. Ажабланарли жойи, нариги машина ҳайдовчиси бошини машинадан чиқариб, рўпарамиздан биз томонга қарата: “Аҳмоқ”, дея бақириб, ҳайдовчини ҳақоратлади. Такси ҳайдовчиси ғазабини босиб, унга жилмайди‑да, узр сўради. Унинг ишидан ҳайратланиб: "Ахир у хато қилдику? Нега ундан узр сўрадингиз", десам, у: "Бу бизни ҳалокатга учратишига сал қолди", деди. Такси ҳайдовчиси бу иши билан менга ажойиб дарсни берди. Эртаси кун уйғониб, буни: "Чиқинди машинасидаги қоидалар", деб номладим. Кўп инсонлар чиқиндилар машинаси каби турли қийинчиликлар, омадсизликлар, ғазаб ва хато ишлардан иборат чиқиндиларни ўзларига юклаб олиб, ҳар томонда изғиб юрадилар. Бу чиқиндилар уларни ичида тўпланиб, сиғмай қолса, ўзларига яқин бўлган жойда уни тўкишга эҳтиёж сезадилар. Ўзингдан чиқинди тўкувчи бўлма. Сени ишинг фақат табассум қилиб, ўша жойдан ўз йўлингга ўтиб ол. Уларга ҳидоят ва қийинчиликларидан халос қилишини Аллоҳдан  сўраб дуо қил. Ҳамда бу ишда уларга ибрат бўл. Бу одам каби чиқиндиларни кўтариб юриб, уни уйдаги, ишхонадаги ва кўчадаги одамларга тўкишдан эҳтиёт бўл.

Хулоса: Нажот топадиган кишилар ўзларида фикр ва асабларини ҳалок қиладиган чиқиндиларни кўтариб юришга ҳеч йўл қўймайдилар. Шу сабабдан бунга амал қилувчиларга лутфан ташаккур билдираман.

 

Ҳумайро

 

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz