АҲЛИ ДЎЗАХНИНГ ЭНГ ОЗ АЗОБЛАНАДИГАНИ Принтер учун
28.06.2007 й.

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши хутба қилаётиб «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Албатта, аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани бир киши бўлиб унинг икки товонидан икки чўз босилади ва ўшалардан унинг миясин қайнаб кетади» деганларини эштиганман», деди».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани бир киши бўлиб унинг оловдан икки кавуши ва қавушбоғи бўлади. Иккисидан унинг димоғи худди қозон қайнагандек қайнайди. У ҳеч ким ўзидан кўра шиддатли азобда бўлмаса керак деб билади. Ҳолбуки, у уларнинг энг оз азоб тортгани бўлади», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани Абу Толибдир. У икки кавуш кийган бўлиб, улардан унинг димоғи қайнайди», дедилар». Иккисини Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, дўзахга кирганлардан икки кишининг қичқириғи шиддатлашди. Бас, Робб азза ва жалла «Иккисини чиқаринглар» дейди. Уларни чиқарилганда: «Нима учун иккингизнинг қичқириғингиз шиддатлашди?» дейди.
«Буни бизга раҳм қилишинг учун қилдик», дейишади.
«Менинг сизларга раҳматим бўлсин. Иккингиз бориб дўзахнинг қаерида бўлсангиз ўша ерига ўзингизни отинг», дейди.
Улар юриб кетадилар. Бирлари ўзини отади. Бас, У зот у ерни унинг учун совуқ ва саломатлик қилади. Бошқаси туриб қолади. Ўзини отмайди. Шунда Робб азза ва жалла унга: «Сени худди соҳибинг ўзини отганидек ўзингни отишингдан нима ман қилди?» дейди.
«Эй Роббим! Мени ундан чиқарганингдан кейин унга қайтармаслигингни умид қиламан», дейди.
Робб азза ва жалла унга: «Сенинг умидинг бўлсин!» дейди.
Аллоҳ таолонинг роҳмати ила иккилари биргалашиб жаннатга кирадилар», дедилар
». Термизий ривоят қилган.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz