АҲЛИ ҲАВОГА САЛОМ ЙЎҚ Принтер учун
28.06.2007 й.

Аҳли ҳаво деганда ҳавои нафсига берилиб фисқу фужур билан машғул бўлган ва бидъатларни келтириб чиқарган кишилар кўзда тутилади.
Абдуллоҳ ибн Амр розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хамр ичадиган одамга салом берманг. Улар бемор бўлсалар кўргани борманг. Агар ўлсалар жанозаларини ўқиманг», дедилар».
Саъйид ибн Мансур худди шундоқ ривоят қилган. Бухорий мавқуф ҳолда ривоят қилган. Аммо «Адаб»да санадини етказган.

Шарҳ: Бу ривоятдан хамр ичиш-ароқхўрлик қанчалар оғир олинишини тушиниб олсак бўлади. Уламоларимиз уларга бу ривоятда баён қилган муомалани зажр учун ёки ароқни ҳалол ҳисолаганда бўлади деганлар.

Тавба сурасининг тафсирида Каъб ибн Молик розиаллоҳу анҳунинг у Табук ғазотига бормай қолганда «Ва Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни бизга гапиришдан ман қилдилар» деган гапи ўтди.
Шарҳ: Мусулмонларга эълон қилинган оммавий сафарбарликдан узрсиз қочганлари учун Каъб ибн Молик розиаллоҳу анҳу ва у кишининг икки шерикларига гапириш ҳамма учун ман қилинган эди. Ўшанда бу жазодан уларга ер юзи тор бўлиб кўриниш даражасига етганди. Улар бировга салом берсалар ҳам ҳеч ким алик олмас эди. Шунинг ўзи уларни адабини бериб қўядиган улкан жазога айланган эди.

Аммор ибн Ясир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аҳлим ҳузурига қўлларим ёрилиб кетган ҳолда бордим. Бас, улар менга заъфаронни чаплаб қўйдилар. Эрталаб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим ва у зотга салом бердим. У зот алик олмадилар ва «Бор! Анавини ювиб кел!» дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ерда Аммор ибн Ясир розиаллоҳу анҳу шариатда ман қилинган ишни амалга оширган эдилар. Заъфарон аёлларга хос қилинган хушюўй нарса эди. Аёлларга хос нарсани ишлатиш эса эркакларга ман қилингандир. Афтидан қўли ёрилгандан эркаклар ишлатса бўладиган бошқа нарсалар ҳам бўлса керак. Агар заъфарондан ўзга нарсани бу мақсадда ишлатиб бўлмаганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ қилмаган бўлар эдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтаётган икки қизил кийим кийган киши у зотга салом берган эди. У зот алик олмадилар». Абу Довуд ваТермизий ривоят қилган.
Шарҳ: Эҳтимол ўша одамнинг кийимини бўяшда ишлатилган бўёқ ман қилинган моддадан бўлса керак. Ундоқ бўлмаганда фақат қизил рангнинг ўзини кийиш ман қилинмаган.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri