«Ислом.Уз-1437» танлови якунланди Принтер учун
14.12.2016 й.

Image 

«Ислом.Уз-1437» танлови якунланди

 

«…Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар»

(Мутоффифун сураси, 26-оят)

 

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Роббининг пайғомини умматига омонат ила етказган, оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин!

 

«Ислом.Уз» портали анъанавий «Ислом.Уз-1437» танлови якунланганини, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими рабиъул аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифларига бағишлаб ўтказиладиган байрам анжумани дастурига киритилганини ҳам мамнуният ила маълум қилади.

Анъанага кўра, танловимизда иштирок этган барча қатнашчиларга, бу тадбирга хайрихоҳлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтамиз. Қимматбаҳо вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз. Келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қилиб қоламиз.

 

Танловимиз низоми ва тартиб-қоидаларига биноан, ҳакамлар ҳайъати «Ислом.Уз-1437» танловига тақдим этилган асарларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлади.

 

«Ислом.Уз-1437» танлови ҳакамлар ҳайъати:

- порталга ташриф буюриб, танловга тақдим этилган асарларни баҳолашда иштирок этган мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда;

- барча қатнашчиларга танловда фаол иштирок этганлари учун самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда;

- асарларнинг савияси, аҳамияти, сифати ва даражалари ҳамда уларга қўйилган баҳоларни ҳисобга олган ҳолда

 

«ИСЛОМ.УЗ - 1437» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган баҳолар асосида энг юқори натижа олган уч иштирокчимиз ғолиб деб топилди:

 

Нозимжон Ҳошимжон

Баходир Тажиметов

Ҳумайро

 

Муҳтарам танлов ғолиблари!

Барчангизни Ислом.Уз-1437 танловида ғолиб бўлганлигингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Барчангизга Ислом.уз порталининг мухлислари, ходимлари, юртимизнинг барча мусулмонлари номидан ташаккурлар изҳор қиламиз.

Танловимизнинг азиз ғолиблари! Мукофотлар Сизларга мунтазир!

Сизларни танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида кутиб қоламиз!

 

***

 

«Ислом.Уз-1437» танловининг барча ғолибларидан 2016 йил 25 декабрь куни «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти биносида ўтказиладиган тақдирлаш маросимига ҳозир бўлишларини сўраймиз.

 

Тақдирлаш маросими соат 10:00 да бошланади

 

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй. 98, 17-автобусларнинг «Бўрижар масжиди» бекати.

Мўлжал: Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекати, «Бўрижар» («Илонли ота») жомеъ масжиди; «Тош куч» спорт маркази; 

 

Маълумот учун телефон: +998 98 3635006

 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri