АРОҚХЎРЛИК ВА ҚИМОРБОЗЛИК Принтер учун
16.07.2007 й.

Аллоҳ ароқ ва қиморнинг ҳаромлигини баён қилиб, шундай дейди: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!» («Моида» сураси, 90-91-оятлар).

Ушбу икки оят улкан насиҳатларни ўз ичига олгандир. Аллоҳ ароқ билан қиморни ифлос нарса, шайтоннинг ишларидан, дейди. Ифлос нарса бу ёмонларнинг ёмони, ниҳоятда ярамас нарса, дегани. Чунки бу икки нарсадан жуда кўплаб ёмонликлар ва фасодлар келиб чиқади. Аллоҳ ароқ билан қимордан чекланиш бу дуёдаги муваффақиятнинг сабабидур, дейди. Энди аксини олсак, икковига яқин бўлишлик икки дунёда ор-номусга ва муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Аллоҳ ароқ билан қиморни, адоват ва нафрат қўзувчи нарса, дейди, шунингдек, бу икки нарсани Аллоҳнинг зикридан тўсувчи ва намоздан тўсувчи нарса, деб сифатлайди. Аллоҳнинг зикри ва намоз динимизнинг устуни ҳисобланади.
Ароқнинг зарарларини санаб охирига етказиб бўлмайди. Ароқ ичган кишини виждонсиз, уятсиз қилиб қўяди. Жамиятга виждонсиз ва уятсизликдан кўпроқ зарар келтирадиган нарса бўлмаса керак. Чунки, ароқхўр киши ахлоқ-одобга эътибор бермай қўяди ва барча ёмонликларни тап тортмай қилаверади. Ҳозирги кунда кўплаб зино ва оилавий хиёнатлар ароқ туфайли бўлмоқда. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмоқда. Кўпинча тўполонлар, тартибсизликлар, одам ўлдириш ва шунга ўхшаш турли жиноятлар ароқ туфайлидир. Ароқнинг ижтимоий зарарларининг ҳам сон-саноғи йўқ. Ароқ туфайли дўстлар душманга айланмоқда, жамият турли соҳаларда ароқдан чексиз зарар кўрмоқда. Ҳозирги кунда бу оддий ҳақиқат бўлиб, ҳар бир инсонга равшан. Юқоридан айтилганидек, ароқ яъни кишини Аллоҳнинг зикридан ва намоздан ҳам тўсади. Чунки маст одамнинг ақли бўлмайди, ақлсиз одам қандай ибодат қилади? Ибодат ақлга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам Ислом бундан 15 аср муқаддам ароқни батамом ҳаром қилди ва уни ичувчиларга уқубатлар белгилади. Бошқа динлар ва тузумлар эса, ҳанузгача бу фалокатдан қутула олмай келмоқда. Исломда ароқнинг ҳаром қилиниши ва зарарларининг тушунтирилиши, мазкур илоҳий дин учун чексиз фахр бўлиб, у руҳий кишиларнинг иродасини тарбияловчи ва уларни юксак ахлоқларга ундовчи дин эканлигига ёрқин далилдир.
Қиморнинг энг кўзга кўринган зарарларидан бири - қиморбознинг молиявий зараридир. Қолаверса, қимор жамият аъзолари орасида адоват қўзғайди. Чунки бир қиморбоз ютса, иккинчиси ютқазади. Ютган ўз биродарининг молини тортиб олади, ютқазган ютганни шундай қилиб ёмон кўради. Чунки ишлаб топган пулини бир лаҳзада иккинчи бир кишининг қўлига ўтиб қолиши кимга ҳам ёқар эди. Кўпинча ютқазган қиморбозлар ўзини ўлдиришлари ҳаммага маълум. Ҳеч бўлмаса ютган билан жанжаллашиб, тўполон қилиши турган гап. Ҳатто бир-бирларини ўлдириш ҳоллари ҳам бўлиб туради. Қиморнинг бошқа зарарлари ҳам барчага маълум.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri