Бир оят тафсири (6-қисм) Принтер учун
15.01.2017 й.

 Image

Бир оят тафсири (6-қисм)

 Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

 أَوْ كَظُلُمَاتٍ فِي بَحْرٍ لُجِّيٍّ يَغْشَاهُ مَوْجٌ مِنْ فَوْقِهِ مَوْجٌ مِنْ فَوْقِهِ سَحَابٌ ظُلُمَاتٌ بَعْضُهَا فَوْقَ بَعْضٍ إِذَا أَخْرَجَ يَدَهُ لَمْ يَكَدْ يَرَاهَا وَمَنْ لَمْ يَجْعَلِ اللَّهُ لَهُ نُورًا فَمَا لَهُ مِنْ نُورٍ 

“Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) қаватма-қават тўлқин ва унинг устида (қора) булут қоплаб олган сермавж денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир: қўлини чиқариб (қараса) уни кўра олмас. Кимга Аллоҳ нур (имон) бермаса, бас, унинг (учун) ҳеч қандай нур йўқдир” (Нур сураси, 40-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда кофирларнинг амалларнини зулматларга ўхшатиб тушунтирмоқда.

“Ал-баҳр ал-лужжий” – мавжлар бир-бири билан тўқнашадиган, урушадиган, бир-бири билан устма-уст жойлашадиган, ҳамма мавжларнинг устида эса қора булут бор бўлган катта ва кенг денгиздир.

Ҳа, у сермавж, пўртанали денгиздир. Бу денгизнинг устида зулматлар устма-уст жойлашган бўлади: денгизнинг зулмати, мавжларнинг зулмати ва қора булутнинг зулмати. Денгизнинг туби эса жуда ҳам чуқурдир. Бундай зулмат шу даражадаки, инсон ёнидаги нарсани кўриши у ёқда турсин, танасининг бир қисми бўлган қўлини кўра олмайди. Аниқроғи, кўришга яқин бора олмайди. Қўлини кўришга яқин бора олмагач, бошқа нарсаларни кўришга яқин бориши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Аллоҳ таоло ушбу оятда لَمْ يَكَدْ يَرَاهَا деяпти. Яъни кўришга яқин бора олмайди. Кўришга яқин бора олмаслиги айтиляптими, демак, кўра олмаслиги янада аниқ ва таъкидли бўлади. Кўришга яқин бориши нафий қилиняптими, демак, кўришни нафий қилиниши авло бобидандир. Мана шундай!

Чунки, кофир кимсага у билан кўриши, тўғри йўлда юриши учун Аллоҳ тарафидан нур (иймон) берилмаган. Аллоҳ таоло ушбу оятда وَمَنْ لَمْ يَجْعَلِ اللَّهُ لَهُ نُورًا فَمَا لَهُ مِنْ نُور деяпти. Яъни “Кимга Аллоҳ нур (имон) бермаса, бас, унинг (учун) ҳеч қандай нур йўқдир”. Шунингдек, кофир кимса нурдан фойдаланмади. Ҳатто қўлини ҳам кўролмади. Худди шунингдек, амалидан ҳам асло фойдалана олмайди. Иймонсиз ҳолда қилган амали унга фойда бермайди.

Аллоҳ таоло барчамизни иймонли ҳолимизда вафот эттирсин ва ҳузурига иймонли ҳолда боришимизни насиб айласин!

 Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг тафсиридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri